Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён: музокараларнинг эҳтимолий мувафаққиятсизлиги учун АҚШ ва Ғарб жавобгардир
(last modified Sun, 20 Feb 2022 06:21:53 GMT )
феврал 20, 2022 11:21 Asia/Tashkent
  • Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён: музокараларнинг эҳтимолий мувафаққиятсизлиги учун АҚШ ва Ғарб жавобгардир
    Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён: музокараларнинг эҳтимолий мувафаққиятсизлиги учун АҚШ ва Ғарб жавобгардир

Эрон ТИВ раҳбари музокараларнинг мумкин бўлган мувафаққиятсизлигида АҚШ ва Ғарб жавобгар бўлади деб айтди.

Мюнхен хавфсизлик конференциясида қатнашиш мақсадида Германияга ташриф буюрган Эрон ташқи ишлар вазири Амр Абдуллоҳиён  бу йиғилиш доирасида  СИ ЭН ЭН телеканалига берган интервьюсида  АҚШ ва Ғарб давлатларини музокараларнинг эҳтимолий мувафаққиятсизлиги учун жавобгар эканлигини таъкидлаб, биз Венада яхши келишувга эришиш учун оптимистик ва жиддий саъй -ҳаракат қилмоқдамиз деб қўшимча қилди.

Абдуллоҳиён шунингдек биз оптимистик қарашга эгамиз чунки Эрон ислом жумҳурияти ҳукумати  Венада яхши келишувга эришиш учун жиддий иродага эга деб изоҳлади.

Эрон ислом республикаси ташқи ишлар вазири  сўзларининг бошқа қисмида,  АҚШ ва Ғарб давлатлари реал позиция тутишмаса албатта музокараларнинг мумкин бўлган мувафақиятсизлиги учун жавобгар бўлишади деб қайд этди.

"Биз Вена шаҳрида оптимизм ва жиддийлик билан яхши келишувга эришишга ҳаракат қилмоқдамиз деб айтди, Абдуллоҳиён.

Эслатиб ўтамиз Эронга қарши ноқонуний ва золимона санкцияларни бекор қилишга асосланган Эрон ва 4 +1 гуруҳи аъзолари ўртасидаги музокараларнинг 8 чи босқичи  сиёсий қарор чиқари учун қисқа танаффусдан кейин  жорий йилнинг 8 февралида қайта бошланди.