Эрон ташқи ишлар вазири: Эрон Вена музокараларида қизил чизиқларидан четга чиқмайди
Эрон ТИВ раҳбари ўз сўзларида Эрон Вена музокараларида қизил чизиқаридан четга чиқмайди деб айтди.
Кеча Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан телефон орқали суҳбатида Венада санкцияларни бекор қилиш ва музокаралар билан боғлиқ сўнгги ўзгаришларни кўриб чиқиш бўйича музокарага тўхталиб, Эрон ўзининг қизил чиқзиқларидан четга чиқмайди дбб айтди.
Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён Украинадаги ўзгаришлар ва бу мамлакатда Эрон фуқароларининг мавжудлигига ишора қилиб, инқирознинг сиёсий йўллар билан ҳал қилинишига умид билдириб, Украинада яшовчи Эрон фуқароларининг хавфсизлиги ва саломатлигини таъминлаш Теҳрон учун жиддий устувор вазифа ҳисобланади деб таъкидлади.
Эрон ТИВ раҳбари телефон орқали суҳбатининг бошқа қисмида Яман инқирозига ҳам тўхталиб, Хавфсизлик кенгашида " Ансоруллоҳ" ҳаракатига қарши резолюция лойиҳасининг чиқарилиши ва бу ҳаракатни террорчи сифатида аталганини нотўғри иш эканлигини маълум қилди.
Телефон орқали суҳбатда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москва ҳар доим Эроннинг Венадаги позициясини қўллаб-қувватлаган ва Венада эронлик дўстлари билан яхши ҳамкорлик қилган ва бундан кейин ҳам шундай бўлади деб қўшимча қилди.
Россия ташқи ишлар вазири, Украина инқироози бўйича Москванинг позициясини тушунтирар экан, Ғарб давлатарининг ёндошувинини ҳам танқид қилиб Россия хорижий давлатлар жумладан Эрон халқи ва фуқаролари ҳаётини ҳимоя қилиш учун жиддий ҳаракат қилмоқда деб ишонтирди.