март 06, 2022 14:32 Asia/Tashkent
  • Ислом Инқилоби олий раҳбари тоза ва табиий энергияларни ривожлантиришни таъкидладилар
    Ислом Инқилоби олий раҳбари тоза ва табиий энергияларни ривожлантиришни таъкидладилар

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Эронда " Дарахт экиш" куни муносабати билан иккита мевали кўчат экиб тоза ва табиий энергияларни янада ривожлантириш зарурлигини таъкидладилар.

Ислом Инқилоби олий раҳбари идораларининг ахборот марказининг хабар қилишича, бугун Ислом Инқилоби олий раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  тоза ва табиий энергияларни ривожлантиришини таъкидлаб,  дунёда тобора кўпроқ фойдаланаётган ва минтақамиз давлатлари унга интилаётган атом энергияси каби энергия,шамол ва қуёш энегиялари турларини янада ривожлантиришга жиддий ёндашиш зарур деб эълон қилдилар.

Ул Ҳазрат дарахт экишни тўлиқ диний ва инқилобий ҳааркат эканлигига тўхталиб, албатта дарахтларни парвариш қилиш жуда муҳим вазифадир ва унга риоя қилиш лозим деб изоҳладилар.

Оятуллоҳ Хоманаий  тирик ўсимликни руҳнинг роҳати ва инсон танасининг ҳимоячиси ҳамда инсонлар учун Аллоҳ томонидан берилган ва ҳар томонлама ризқ манбаи бўлганига ишора қилиб, шу сабадан ўрмонлар ва атроф-муҳит ва ўсимликларни йўқ қилиш миллий манфаатларни йўқ қииш демакдир. Ўрмонларнинг бир қисмини қурилиш учун  нобуд этиш албатта фавқулодда вазиятлардан ташқари миллат ва халқ зараригадир деб аниқлик киритдилар.

Инқилоб раҳбари  халқни дарахт экиш ва уни парвариш қилишга чақириб,  барча муҳим ишларни бажариш миллий ёрдамни талаб қилади ва дарахт экиш ҳам барча одамларни бу амал ва ҳаракат билан дарахтлани сақлаш ва уларни йўқ қилишни олдини олиш орқали мамлакатда ўсимликлар ва дарахтларни ошишига ёрдам берадиган бошқа муҳим ишларга чорлайди деб қўшимча қилдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий шунингдек Ҳазрат Або Абдуллоҳ Ал-Ҳусейн-Имом Ҳусейн /а/ таваллуд айёминни ҳам табриклаб, ушбу шариф ва эзгу шахсиятни Эрон миллати  ҳамда суний ва шиалардан иборат  барча мусулмон халқларининг муҳаббат маркази деб атадилар.

 

Ёрлиқ