март 16, 2022 13:28 Asia/Tashkent
  • Эрон фан, ва технология вазири: Эрон Ўзбекистон билан илмий-техникавий соҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёр
    Эрон фан, ва технология вазири: Эрон Ўзбекистон билан илмий-техникавий соҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёр

Эрон фан, тадқиқот ва технология вазири Ўзбекистон инновацион вазири билан учрашувида, биз Ўзбекистон республикаси билан дипломатиянинг турли соҳаларида, айниқса илмий-техник дипломатия соҳасида алоқаларни кенгайиришга тайёрмиз деб айтди.

 Эрон фан, тадқиқот ва технология вазири Муҳаммадали Зулфигул ва Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов  учрашганида қўшма илмий -тадқиқот фестивалини ўтказиш, қўшма корхоналар билан икки мамлакат тадқиқотчилари ўртасида қўшма илмий тадқиқот лойиҳаларни амалга ошириш ва Ўзбекистонда стартаплар иштирокида янги технологияларни Эрондан Ўзбекистонга ўтказиш масаласи хусусида келишиб олишди.

Эрон фан, тадқиқот ва технология вазири, Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири билан мулоқотида, Эрон ва Ўзбекистогн кўп асрлик ва қўшничилик тарихга эга бўлган ва кўп умумий жиҳатларга эга мамлакатлардир деб қўшимча қилди.

Муҳаммадали Зулфигул  Эроннинг қўшни давлатлар билан хусусан илм -фан , тадқиқот ва технология соҳаларида ҳамкорликни устувор вазифаси сифатида билишига тўхталиб, қўшни давлатлар ҳам бир- билан ҳамкорликда ўз имкониятларини тўлдирса, илм-фан ва технологиядан кўпроқ фойда олишлари  мумкин деб изоҳлади.

Бу учрашувда Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири ҳам Ўзбекистон ва Эроннинг маданий ва тарихий умумийлиги жуда юқори ва биз икки халқ ва ҳукумат ўртасидаги фан ва технология соҳасидаги алоқаларни оширишимиз мумкин деб таъкидлади.

 

Ёрлиқ