март 17, 2022 12:46 Asia/Tashkent
  • Эрон ташқи ишлар вазири: узоқ муддатли келишувга эришиш учун АҚШнинг реал ёндашуви керак
    Эрон ташқи ишлар вазири: узоқ муддатли келишувга эришиш учун АҚШнинг реал ёндашуви керак

Эрон ТИВ раҳбари агар барча қизил чизиқларимиз кузатилса, якуний келишувга тайёрмиз деган сўзларни баён этиб, яхши ва узоқ келишувни аниқлайдиган нарса- АҚШнинг реал ҳатти-ҳаракати ва янги ва нотўғри талаблардан воз кечишидир деб айтди.

Душанба кечаси Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён ва Британия ташқи ишлар вазири Лиз Трас телефон орқали суҳбатларида,  икик томонлама алоқалар ва халқаро ўзгаришлар хусусида суҳатлашдилар.

Эрон ташқи ишлар вазири телефон орқали бу суҳбатда,  Британиянинг қирқ йилдан ортиқ қарзини тўлашини буюк Эрон халқининг ҳуқуқи сифатида олқишлаб ишончни мустаҳкамлаш чоралари муносабатларни ривожлантиришга йўл очишига умид билдирди.

Унга кўра  келишувнинг якуний нуқтасига ҳар қачондан ҳам яқинроқмиз аммо яхши ва мустаҳкам келишувни белгилай оладиган нарса АҚШнинг реал ҳатти-ҳаракати ҳамда нотўғри талабдан воз кечишидир деб таъкидлади. Абдуллоҳиён шунингдек агар барча қизил чизиқларимизга риоя қилинса, биз якуний келишувга тайёрмиз деб қўшимча қилди.

Британия ТИВ раҳбари Лиз Трас ҳам икки томонлама муносабатлардаги янги ўзгаришлардан мамнунлигини билдириб, икки давлат ўртасидаги муносабатларни кенгайтиришга чақирди. Томонлар Вена музокараларининг сўнги ҳолати, юзасидан фикр алмашиб якуний келишувга эришишга умид қилдилар.

 

Ёрлиқ