Эрон-Ўзбекистон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик қилади
(last modified Fri, 18 Mar 2022 07:38:47 GMT )
март 18, 2022 12:38 Asia/Tashkent
  • Эрон-Ўзбекистон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик қилади
    Эрон-Ўзбекистон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик қилади

Эрон вице-президенти ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ташкилоти раҳбари шундай деди: Эрон Ислом Жумҳурияти Ўзбекистон билан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик қилиш учун қимматли илмий салоҳиятга эга.

ИРНА агентлигининг пайшанба кунги хабарига кўра, Эрон вице-президенти ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги раҳбари Али Саложиқа Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдулраҳмонов билан учрашувда иқлим ўзгариши ва биологик хилма-хиллик дунёнинг барча мамлакатларида умумий муаммо эканлигини таъкидлади: Ҳаётнинг барча элементлари иқлим ўзгаришига таъсир қилади, иккинчи томондан, инсоннинг ақлсиз аралашуви атроф-муҳит учун жуда кўп муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Эроннинг иқлим хилма-хиллиги ва қуруқликдаги ёғингарчилик миқдори чўлда 10 мм дан шимолий Эронда 2000 мм дан ошганига ишора қилиб, Саложиқа шундай деди: Эроннинг табиий шароитларини бошқариш жуда паст қурғоқчиликдан тортиб то катта тошқинларгача бўлган ва шунга мос равишда табиий хавфларни бошқаришда Эроннинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги бу соҳада қимматли тажрибага эга.

Эрон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ташкилоти раҳбари шундай деди: Эрон ҳам бутун дунё бўйлаб тақдим этилиши мумкин бўлган чўлланиш ва чангни назорат қилиш соҳасида қимматли тажрибага эга.

Иброҳим Абдолраҳмонов, шунингдек, Теҳронга ташриф буюриш учун 2 йилга яқин вақт давомида Эрон Ислом Жумҳуриятининг атроф-муҳит соҳасидаги тажрибасини ўрганганини маълум қилиб, такидлади: Икки мамлакатда бир хил экологик шароит мавжуд.

Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири Эроннинг қурғоқчиликка қарши кураш тажрибасини ўрганиш Эронга ташрифининг муҳим мақсадларидан бири эканини таъкидлади ва қўшимча қилди: Ўзбекистон қурғоқчиликка қарши курашиш, сувдан фойдаланиш, сувни сақлаш ва минтақа аҳолиси ҳаётини ўзгартириши мумкин бўлган шароитларни оптималлаштириш учун ўсимликлардан фойдаланиш бўйича Эрон тажрибасидан фойдаланмоқчи.