Эрон ва Ўзбекистон инновация соҳасидаги ҳамкорликларни ривожлантиради
Теҳронда бўлиб ўтган йиғилишда, Эроннинг фан ва технологиялар бўйича вице -президенти ва Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири англашув меморандум имзоладилар.
Эроннинг президентининг фан ва технология бўйича ўринбосари Сурено Сатторий ва Ўзбекистон инновацион риожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов ўзаро англашув меморандумни имзолаб, технология ва инновацион ҳамкорликнинг умумий йўнаишларини муҳокама қилдилар.
Сурено Сатторий бу учрашувда, Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазирининг Теҳронга ташрифи чоғида қўшма лойиҳаларни белгиллаш мақсадида технологик ҳамкорлик моделлари ва инновациялар бўйича салоҳиятли имкониятларни тақдим этишга ҳаракат қилишганини таъкидлаб, иккила томоннинг билимга асосланган ва ижобий компаниялари қўшма ҳамкорликни белгиллашнинг диққат марказида бўлиб биз технологик тадққиқотлар шаклида ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёрмиз деб эълон қилди.
Теҳронда бўлиб ўтган бу учрашувда Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири Эрон ислом республикасининнг биотехнолоигя, қишлоқ хўжалиги, доривор ўсимликлар ва сув соҳасининг потенсиалларини Ўзбекистонга ҳисса қўшиши мумкин бўлган тсоҳалардан бўлишини баён этиб, бу технологиялар Ўзбекистонда айниқса Орол денгизида экологик ва сув муаммоларини ҳал қилишга ёрдам беради деб аниқлик киритди.
Ўзбекисттон инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов шунингдек технологияларни Эрондан Ўзбекистонга ўтказиш учун шароитлар мавжудлигига тўхталиб, сифатини бошқариш, тузсизлантириш каби технологиялар Орол минтақасида фойдаланилиши мумкин деб изоҳлади.