Инқилоб раҳбари: миллий майдонларда истиғфор ва кечирим сўраш бизларни йирик муваффақиятларга етаклайди
Ислом Инқилоби олий раҳнамоси бир гуруҳ тузум масъуллари билан учрашувида миллий майдонлар ва арсаларда истиғфор сўраш бизни катта муваффақиятлар сари етаклайди деб айтдилар.
Эрон Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий бугун муборак Рамазон ойининг ўнинчи кунида тузум масъуллари ва расмийларини қабул қилганида, Муборак Рамазон ойи намозларида таъкидланадиган нарсалардан бири илоҳий истиғфорни сўраш масаласидир дея изоҳладилар.
Ул Зот шунингдек бизнинг истиғфор сўрашга бўлган нуқтаи назаримиз, масалан шахсий гуноҳлар ва қалбларимзни ювиш учун фақат истиғфор ва кечирим сўрашнинг ўзи кифоя қилмаслиги керак. Кечирим ва истиғфор миллий майдонларда ва катта ижтимоий арсаларда ишалйди ва бизни катта муваффақиятимзга сабаб бўлади деб қўшимча қилдилар.
Эслатиб ўтамиз бугун Муборак Рамазон ойининг ўнинчи кунида тузум кучлари етакчилари ва бир гуруҳ расмийлар ва масъуллар Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳузурида бўлдилар.
Учрашув Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ ҳусейнияларида соғлиқ протоколларига тўлиқ риоя қилган ҳолда ўтказилди.
Хабарнинг тафсилоти кейинроқ тармоқда жойлаштирилади.