Исломий Инқилоб Муаззам раҳбарини Венесуэла президенти билан учрашувидаги баёнотлари
Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари АҚШ мағлуб бўлмайди деган тасаввур ва хаёллар ўзи буюк хатоликдир зеро АҚШнинг кетмакет хатоликлари уни минтақада боши берк кучага кириб қолгани ва мағлуб бўлишига сабабчидир деб айтдилар.
Кеча Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Венесуэла президенти Николас Мадурони ўз ҳузурига қабул қилганларида, Осиё Ғарби минтақасида АҚШ сиёсатлари ва барча мақссадларини қаттиқ мағлуб бўлганига ишора қилиб, нефт нархини пасайтириш сиёсатлари мустақил мамлакатларга босим ўтказиш учун ўз навъидаги абзалдан ўзга нарса эмас деб қайд этдилар.
Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари, мустақил мамлакатларда ҳозирги муаммолар ва мушкилотларни вужудга келтириш учун нефт абзалидан фойдаланилаётганига ишора қилар экан, ўтмишда айрим исломий мамлакатлар сионистик режимшга қарши кураш олиб бориш учун нефт манбаларидан фойдалана бошлашди аммо Ғарб давлатлари нефтдан сиёсий мақсадлар учун фойдаланилмоқда деган баҳоналар билан кўп жанжалларни йўлга қўйишди. Афсус билан айтанда бугунги кунда уларнинг ўзлари АҚШ сиёсатларига пайравилик қилиб, нефтдан қурол- яроғ сифатида фойдаланишмоқда деб изоҳлаб ўтдилар.
Ул Ҳазрат шунингдек Лотин Америкаси минтақасида зўравон қудратларга қарши ҳаракатлар ва жараёнларга Венесуэла давлатнинг муҳим таъсирини бу мамлакатнинг йирик потенсиалининг нишонасидир деб айтдилар.
Исломий Иниқлоб Муаззам Раҳбари ўз сўзларида Венесуэла давлатини Ҳарбий пактга қўшилмаслик ҳаракатини раислиг қиолаётан пайтларида мавжуд фурсат ва имкониятларидан максимал даражада фойдаланиши лозимлигини ҳам таъкидладилар.
Ул Зот шунингдек Эрон ислом жумҳуриятини Венесуэла билан ўзаро ҳамкорликларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратаётганига тўхталиб, имзоланган келишувларни ижро этиш ва сўраб сўраштиришда ҳар икки давлат масъулларининг муҳим ролини баён этдилар.
Венесуэла президенти Николас Мадуро ҳам, бу учрашувда АҚШ душманчиликлари қаршисида Эрон халқининг тура олишгани ва кураш олиб бораётганини мақтаб, Эрон халқи тинчлик ва осошталик шароитда яшаётгани барчага маълум, аммо бугунги кунда Эрон атрофидаги айрим мамлакатлар ва минтақаларда уруш , низо ва фитналар ўз авжига етган деб қўшимча қилди.
Венесуэла президенти ўтган икки йил мобайнида бирдан нефт қийматини пасайиб кетганлигига ишра қилиб, АҚШ империализми Венесуэла халқи ва давлат ишларида кўп дахолат қилди ва бу мамлакат халқига қарши бор куч қудрати билан кўп низо ва фитналар солишга уринди, аммо Венесуэла халқи ушбу иқтисодий уруш қаршисида тура олишга муваффақ бўлди ва эндиликда аста- секинлик билан иқтисодий бўҳрондан чиқиш ҳолидадир деб айтди.