Эрон ташқи ишлар вазири Каспий денгизининг ҳуқуқий режимини тузиш йиғилишида нутқ сўзлади
(last modified Sun, 23 Oct 2016 13:33:07 GMT )
октябр 23, 2016 18:33 Asia/Tashkent
  • Эрон ташқи ишлар вазири
    Эрон ташқи ишлар вазири

Эрон ташқи ишлар вазири ўзаро ишонч, ҳамфикрлик ва бир овоз билан тарафдорлик қилиш, умумий манфаатлар, ўзаро тушуниш, ҳамжиҳатлик, ҳамда келажак авлод манфаатлари учун масъулиятни сезиш масалалари Каспий денгизининг ҳуқуқий режимини тузишда эътиборга олиниши лозим бўлган мавзулардан эканлигини айтди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги оммавий ахборот воситалари бўйича дипломатик маркази хабарига кўра, бугун Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф  Теҳронда ўтказилган Каспий денгизи ҳуқуқий режимини тузишга оид махсус ишчи гуруҳнинг 47 чи йиғилишида,  Каспий денгизи соҳилидаги мамлакатлар раҳбарларининг азм -иродаси ва яхши ниятлари билан  бу денгизининг ҳуқуқий режими конвенсиясини тузиш ишларини тезлаштириш зарур деб таъкидлади.

Эрон ташқи ишлар вазири ўз сўзларида  мазкур денгиз минтақалари ва соҳилларидан адолат ва инсоф доирасида фойдаланиш ва тақсимлаш,уни  изчил ривожлантириш ва тинчлик ва суботини сақлашни  бу денгиз ҳуқуқий режимини тузиш чорчубасида ҳар қандай саъй ҳаракатларнинг сарлавҳаси сифатида жой олиши кераклигини деб қўшимча қилди.

Эрон ташқи ишлар вазири шунингдек, Эрон ислом жумҳуриятини  ўз ҳудудлари, Уммон денгизи ва Форс Кўрфази орқали Каспий денгизи соҳилидаги мамлакатларнинг энергетика маҳсулотлари экспортини осошнлаштиришга тайёр эканлигини ҳам маълум қилди.