май 01, 2022 15:02 Asia/Tashkent
  • Афғонистонда барқарор хавфсизликни таъминилаш учун инклюзив ҳукуматни шакллантириш зарур
    Афғонистонда барқарор хавфсизликни таъминилаш учун инклюзив ҳукуматни шакллантириш зарур

Эрон парламенти раиси Афғонистонда барқарор хавфсизликни таъминлаш учун инклюзив ҳукумат тузилишини зарурий бир шарт деб атади.

Эрон пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф  парламентнинг очиқ мажлиси олдида шу кунларда Афғонистонда АҚШ  диний, этник низолар яратиш ва бу мамлакат халқини кўп муаммоларга дуч келтириб Кобудаги ҳукуматдан тўлов талаб қилиш мақсадида,  ИШИД террорчи  гуруҳидан фойдаланмоқда деб қўшимча қилди.

Эрон парламенти раиси Эрон ислом республикаси хавфсизлик яратишни Кобул ҳукуматинингг бурчи сифатида билади, аммо ҳозиргача  ўз вазифасини бажара олмаган деб изоҳлади.

Қолибоф ўз сўзларида шу нуқтаи назардан Афғонистондаги барча этник гуруҳларни қамраб олувчи инклюзив ҳукуматни шакллантириш барқарор хавфсизликни таъминлашда муваффақият қозонишининг биринчи талабларидан биридир деб аниқлик киритди.

Муҳаммабоқир Қолибоф шунингдек Рамазон ҳайити арафасида бутун дунё мусулмонлари, айниққа Эроннинг муъмин ва шарафли халқини табриклади.

 

 

Ёрлиқ