Саъид Хатибзода: АҚШ Вена музокараларини тўхтатган
(last modified Mon, 02 May 2022 09:46:00 GMT )
май 02, 2022 14:46 Asia/Tashkent
  • Саъид Хатибзода: АҚШ Вена музокараларини тўхтатди
    Саъид Хатибзода: АҚШ Вена музокараларини тўхтатди

Эрон ТИВ матбуот котиби Вена музокараларига тўхталиб, келишув имзолашга тайёр, аммо АҚШ музокараларни тўхтатган деб айтди.

Эрон ТИВ матбуот котиби Саъид Хатибзода  Ал-Манор телеканали билан суҳбатда  Венада бўлиб ўтган музокаралар мақсадлари бўйича келишув тайёр ва имзоланиши кутилмоқда, бироқ АҚШ баъзи масалалар бўйича музокараларни чеклаб қўйган, деб таъкидлади. 

Хатибзода ўз сўзларида,АҚШни бу мавзуларда сиёсий қарор қабул қила олмаслигини билдириб, афсуски Байден маъмурияти ўз нутқида содиқлигини исботлаш ўрнига Трамп маъмуриятининг баъзи позицияларини олди деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ наттоғи шунингдек  агар АҚШ қолган бир нечта масалалар бўйича сиёсий қарор қабул қилиш имкониятига эга бўлмаса, биз эртага Венага қайтишга тайёрмиз. Албатта биз АҚШ ўз мажбуриятларини бажара оладиган томон эканлигини 4+1 гуруҳи ҳам ислботлашини кутмоқдамиз деб эслатди.

Хатибзода бу суҳбатда Теҳрон ва Риёд ўртасидаги музокарага ҳам ишора қилиб,  томонлар ахлоқий марказларда қўшма ўзаро тушунишга эришишга саъй-ҳаракатлар мавжуд деб баён этди.

У сўзларида Эрон ва Саудия Арабистон ўртасидаги 5 раунд музокарарадаги  вазият икки давлат  ўрасидаги келишмовчиликларни ҳал қилишга қаратилганини таъкидлаб. ушбу музокараларидаги муҳим масалардан бири, Фаластин хақуқларини руёбга чқиариш зарурати эди деб аниқлик киритди.

Саъид Хатибзода  Фаластин мавзуси музокара  қилинадиган масала эмаслиги ва Эрон давлати Муқаддас Қуддусни озод қилиш учун курашга содиқ қолишини маълум қилди.