Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Мюнхен шаҳридаги террорчилик ҳужумини кескин қоралади
Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Мюнхен шаҳридаги террорчилик ҳужумини кескин қоралади
Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Мюнхен шаҳридаги террорчилик ҳужумини кескин қоралади ва Германия халқи ҳамда давлатига ҳамдардлик билдирди. Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот идорасининг хабар қилишича, мазкур вазирликнинг матбуот котиби Баҳром Қосемий бугун шанба кунги чиқишида шундай айтдики, терроризмга қарши кураш унинг ҳар қандай шаклида ва ҳар қаерда бўлишидан қатъий назар жаҳон ҳамжамиятининг тезкор ва жиддий истаклари сифатида ва инсоният виждони билан мамлакатлар ҳамда халқаро ҳамжамиятлар томонидан эътибор қаратилиши лозим. Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг таъкидлашича, бугун бегуноҳ ва ҳимоясиз инсонларни ўлдириш инсоният тарихида яна бир шармандалик ва иснодга айландики, ушбу жирканч ишларни бартараф этишнинг бирдан бир йўли бу терроризмга қарши аёвсиз кураш олиб бориш ва икки ёқламали ёндашувлардан четланишдир. Жума куни кечқурун номаълум кишилар Мюнхен шаҳрига қуролли ҳужум уюштирди, қурбонлар сони 9 кишига етди.