Эрон: БМТ маърузачисини санкцияларнинг ноқонуний эканини тасдиқлаши, АҚШ учун навбатдаги шармандаликдир
(last modified Thu, 19 May 2022 06:13:17 GMT )
май 19, 2022 11:13 Asia/Tashkent
  • Эрон: БМТ маърузачисини санкцияларнинг ноқонуний эканини тасдиқлаши, АҚШ учун навбатдаги шармандаликдир
    Эрон: БМТ маърузачисини санкцияларнинг ноқонуний эканини тасдиқлаши, АҚШ учун навбатдаги шармандаликдир

Эрон ҳукумати матбуот котиби БМТ махсус маърузачисининг Эронга қарши ноқонуний ва ғайриинсоинй санкциялар жорий этганини тан олишини АҚШ учун навбатдаги шармандаликдир деб айтди.

Кеча БМТнинг махсус маърузачиси Алена Доухан Теҳрондаги матбуот анжуманида Эрон Ислом республикасига қарши бир томонлама санкциялар инсон ҳуқуқларини поймол қилиш эканини таъкидлаб, АҚШ ҳукуматини Эронга нисбатан бир ёқлама санкцияларини тўхтатишга чақирди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Эрон ҳукумати матбуот котиби Али Баҳодурий Жаҳрамаий  БМТнинг махсус маъурзачиси Алена Доуханнинг Эронга сафар қилганига тўхталиб Твиттер саҳифасида , БМТ махсус маърузачиси Эронга сафари якунида  АҚШнинг Эронга қарши бир томонлама ҳатти -ҳааркатлари барча инсон ҳуқуқлари  ва Халқаро ҳуқуқ меъёрлар ва принсипларига зид эканини тасдиқлади деб маълум қилди.

Баҳодурий Жаҳрамаий  шунингдек, АҚШ Эронга қарши ноқонуний санкцияларии тўхтатиши керак деб таъкидлади.

Ҳатто дори- дармон ва асосий маҳсулотларни ўз ичига олган Вашингтон режимнинг бир томонлама ва золимона санкциялари Эрон халқи,айниқса айрим бекор шахслар учун жуда кўп муаммоларни келтириб чқиарди.

БМТ Бош котиби  Антонио Гуттереш  бундан олдин ўз ҳисоботида АҚШнинг бир томонлама санкциялари Эрон халқига шунингдек Эрондаги гуманитар хизматларга салбий таъсир кўрсатганини тасдиқлаган эди.

 

Ёрлиқ