Генерал Саломий: душманнинг ҳар қандай ҳаракатларига кучли жавоб қайтарилади
-
Генерал Саломий: душманнинг ҳар қандай ҳаракатларига кучли жавоб қайтарилади
Ислом Инқилоби соқчилар коропуси Бош қўмондони шаҳид Сайёд Худоийнинг қони зое кетмаслигини таъкиддлаб, душманнинг ҳар қандай ёвузлик ва ҳаракати кучли жавоб билан кутиб олинади деб маълум қилди.
Эрон Ислом республикаси душманлари яна бир бор ўзларининг ёвуз табиатини кўрсатдилар ва Теҳронда ҳарам ва зиёратгоҳ ҳимоячиларидан бири бўлган, 5 та ўқ узиб Ислом Инқилоби соқчилар корпуси қўмондонларидан бири Ҳасан Сайёд Худоийни шаҳид қилдилар.
Эслатиб ўтамиз бугун Теҳрондаги Ҳусейн /а/ номидаги майдонда Эрон халқи иштирокида шаҳид Ҳасан Сайёд Худоийнинг дафн маросими бўлиб ўтди.
Ислом Инқилоби соқчилар корпуси бош қўмондони генерал Ҳусейн Саломий " Ал-Масира" телеканалига берган интервьюсида, шаҳид Сайёд Худоийнинг қони зое кетмаслиги ва жавобсиз қолмаслигини маълум қилди.
Генерал Саломий ўз сўзларида, Эрон душманларини тинч қўймайди ва уни доимо кузатиб боради деб изоҳлади.
Ислом Инқилоби соқчилар корпуси қўмондони душманнинг ҳар қандай ҳаракати кучли жавоб билан кутиб олинишини таъкидлаб, Эроннинг душманлар билан қарамақарлишиги кучайиб боришини эслатди.