Эрон ТИВ раҳбари: биз кучли ва мустаҳкам ядровий келишувга эришишга жиддий қараймиз
Эрон ТИВ раҳбарии Швецарияда бўлиб ўтган Давос саммити чоғида биз кучли ва доимий ядровий келишувга эришишга жиддий қараймиз ва дипломатия эшикларини очиқ тутамиз деб айтди.
Бугун Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён Давос саммити чоғида СИ ЭН ЭН телеканали билан суҳбатда биз яқинда ядровий келишувни жонлантириш бўйича янги ташаббус билан чиқдик ва АҚШ президенти Жо Байден максимал босим сиёсатига чек қўйиши керак деб қўшимча қилди.
Эрон ташқи ишлар вазири шунингдек: “2015-йилги ядровий келишувга қайтиш Эроннинг халқаро иқтисодий фаолиятига қайтиши билан боғлиқ деб таъкидлади.
Амр Абдуллоҳиён ўз сўзларида биз АҚШ санкциялари унинг ақлдан озганинини кўрсатмоқда ва Вена музокаралари чоғида Байден Эронга янги санкциялар киритди деб айтди.
Эрон ТИВ раҳбари Эрон ва АҚШ муносабатлари масаласида Эроннинг мезони АҚШ томонининг ҳатти- ҳаракатидир деб изоҳлади.
У сўзларининг бошқа қисимда, биз ҳали АҚШ томонига ишонадиган даражага етмаганмиз ва унинг ҳатти -ҳаракати ўзгарганига ишончимиз комил эмас деб қўшимча қилди.
Эрон ТИВ раҳбари ўз сўзларида Байден маъмурияти билан АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп ўртасидаги фарқни кўрсатиш кераклигини таъкидлаб, максимал босим сиёсати ҳамон мавжуд эканини айтди.