Инқилоб раҳбари: Эрон ва Туркманистон ўртасида томонлама алоқаларни чуқурлаштириш икки давлат манфаатларига мос
(last modified Wed, 15 Jun 2022 10:20:53 GMT )
июн 15, 2022 15:20 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари: Эрон ва Туркманистон ўртасида томонлама алоқаларни чуқурлаштириш икки давлат манфаатларига мос
    Инқилоб раҳбари: Эрон ва Туркманистон ўртасида томонлама алоқаларни чуқурлаштириш икки давлат манфаатларига мос

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси Туркманистон президентини қабул қилганларида икки томонлама муносабатларни кенгайтиришни ҳар икки давлат манфаатларига мос деб баҳоладилар.

Эрон Ислом Инқилоби олий раҳнамоси идораси ахборот марказининг хабар қилишича, бугун Инқилоб раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  Туркманистон президенти Сардор Бердимуҳаммедов ва уни ҳамроҳлик қилган делегацияни ўз ҳузурига қабул қилганида  муносабатларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш энг кўп манфаатли эканинини таъкидлаб, Эрон Ислом республикаси ҳукуматининг сиёсати қўшни давлатлар билан алоқаларни кенгайтиришдан иборат бўлиб, бу сиёсат мутлақо тўғридир деб айтдилар.

Ул Ҳазрат муаммоларни ҳал қилиш ва тўсиқлардан ўтиш икки давлатнинг муносабатларини кенгайтириш борасидаги жиддий қарорларига боғлиқлигини эслатиб, албатта Эрон ва Туркманистон ўртасидаги дўстона муносабатлар минтақавий ва халқаро  миқёсида мухолифларига ҳам эгадир аммо тўсиқларни енгиб ўтиш керак деб изоҳладилар.

Ислом Инқилоби олий раҳнамоси шунингдек Эрон ва Туркманистон ўртасидаги муштарак ҳамкорлик комиссияси жиддий фаол бўлиши ва келишувлар узлуксиз кузатиб бориши билан амалга оширилиши керак деб айтдилар.

Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий ҳам иштирок этган бу учрашувда Туркманистон президенти Сардор Бердимуҳаммедов,  Туркманистон ҳукумати қўшнилари билан муносабатларни  кенгайтиришга устувор аҳамият қаратмоқда ва  биз ҳам бугун имзоланган ҳамкорлик ҳужжаларни инобатга олиб икки давлат ўртасидаги турли соҳаларда хусусан газ, электр энергияси ва юк ташиш, шунингдек йирик лойиҳаларни амалга оширишда яхши муносабатларни янада мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқдамиз  деб маълум қилди.

Туркманистон президенти ҳам икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг  30 йиллигига тўхталиб, Ислом Инқилоб раҳнамосига мурожат қилиб, сиз жаноби олийларига Эрон ва Туркманистон ўртасидаги  муносабатларни чуқурлаштириш йўлидаги доимий қўллаб-қувватлашингиз учун ўз номимдан ва Туркманистон халқи номидан миннадорчилик билдираман деб айтди.

 

Ёрлиқ