июн 18, 2022 12:55 Asia/Tashkent
  • Эроннинг Чобаҳор порти инвесторларни махсус имтиёзлар билан қабул қилишга тайёр
    Эроннинг Чобаҳор порти инвесторларни махсус имтиёзлар билан қабул қилишга тайёр

Эрон жануби шарқидаги Систон ва Балучистон вилояти портлар ва денгиз ишлари бош бошқармаси бошлиғи Чобаҳор порти маҳаллий ва хорижий инвесторларни ҳамда порт ва денгиз мутахассиларини инвестициялар учун махсус имтиёзлар билан қабул қилади деб изоҳлади.

Эрон телерадиокомпанпясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон жануби шарқидаги Систон ва Балучистон вилояти портлар ва денгиз ишлари бош бошқармаси Носир Равонбахш  Эрон талабалари ахборот агентлиги биан суҳбатда,   Жаҳон савдосининг ривожланиши ва савдо занжирининг ортиб бориши билан бугунги кунда денгиз транспортининг самарадорлиги энг тежамкор ва хавфсиз ташиш усуллардан бири сифатида қирғоқбўйи мамлакатлари учун рақобатдош устунлик сифатида қаралмрқда ва бу имкониятлар Чобаҳорда мавжуд деб эълон қилди.

Систон ва Балучистон вилояти портлар ва денгиз ишлари бош бошқармаси бошлиғи, турли мамлакатлар ушбу табиий имкониятлардан фойдаланиш мақсадида денгиз соҳасига катта сармоя киритаётганини таъкидлаб, Эрон шимолдан жанубга ва шарқдан ғарбга халқаро юлакларда жойлашиши туфайли стратегик жойлашуви нуқтаи назаридан шимол ва жанубадаги география  сабаб транзит қилиш жиҳатида ҳам дунё учун алоҳида аҳамиятга эга деб қўшимча қилди.

Равонбахш ўз сўзларида Чобаҳор порти сўнгги йилларда кўплаб давлатлар томонидан очиқ сувларга кириш эшиги сифатида эътиборларни ўзига тортмоқда ва кўп сонли давлатлар, ташкилотлар ва  муассасалар Чобаҳор портига муҳим сармоя ва келишувларни амалга оширди. Бу эса Эрон, Ҳиндистон ва Афғонистон ўртасидаги  Чобаҳор портини ривожлантириш бўйича 3 томонлама келишувга ишора қилиш мумкин деб аниқлик киритди.

Систон ва Балучистон вилояти портлар ва денгиз ишлари бош бошқармаси раиси ўз сўзларида Чобаҳор бу  стратегик порт орқали очиқ сувларга  чиқиш имкониятига эга бўлган Эроннинг қўшни давлатларнинг савдо ва транзити учун алмаштириб бўлмайдиган имкониятдир деб айтди.

 

Ёрлиқ