Қозоғистон президенти Теҳронга келди
(last modified Sun, 19 Jun 2022 06:34:42 GMT )
июн 19, 2022 11:34 Asia/Tashkent

Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Токаев Эрон Ислом республикаси расмийлари билан учрашиш мақсадида Эронга келди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қосим Жомарт  Токаев бугун -якашанба Эрон Ислом Республикаси расмийлари билан учрашиш учун Теҳронга келди.

Қозоғистон президенти Эрон Ислом республикаси презиенти Иброҳим Раисийинг таклифига биноан расмий ташриф билан Эронга келган.

Токаевнинг ташрифи доирасида олий даражадаги Эрон ва Қозоғистон расмийларининг икки томонлама музокаралар, шунингдек қатор ҳукумтлараро ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

 

Ёрлиқ