Генерал Боқирий: Эрон давлати сионистик режимнинг минтақавий аралашувига қаттиқ аксиламал кўрсатади
(last modified Mon, 27 Jun 2022 09:20:24 GMT )
июн 27, 2022 14:20 Asia/Tashkent
  • Генерал Боқирий: Эрон давлати сионистик режимнинг минтақавий аралашувига қаттиқ аксиламал кўрсатади
    Генерал Боқирий: Эрон давлати сионистик режимнинг минтақавий аралашувига қаттиқ аксиламал кўрсатади

Эрон Қуролли кучлари Бош штаби раиси Эрон ислом Республикаси сионистик режим таҳдидларига тоқат қилмайдигани ва унга жиддий аксиламал кўрсатишини маълум қилди.

Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи генерал Муҳаммад Боқирий бугун Теҳронда Покистон армияси штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раис генерал Надим Ризо билан учрашганида сионистик режимнинг СЕНТКОМга аъзо бўлишии  ва техникалар жойлаштириш ва машғулотларда қатнашишини минатқа учун таҳдид деб баҳолади.

Эрон Қуролли кучлари бош штаби раиси сионистик режимни  аралашуви минтақадаги беқарорликнинг дастлабки ва аосий сабаби бўлаётганини эслатиб, бу режим айрим режаларни ижро этиши билан  минтақақа давлатлари билан алоқа ўрнатишга ва аралашув мақсадларига эришишга интилмоқда деб қўшимча қилди.

Муҳаммад Боқирий шунингдек, Афғонистон маамлакатини Эрон ва Покистон ўртасидаги энг таъсирли мавзуларда бири эканлигига  тўхталиб, Эрон Ислом республикаси Афғонистонда терроризмнинг кенгайишидан хавотирда ва бу муаммони Эрон ва Покистон ҳамкорлиги билан ҳал қилиш керак деб эълон қилди.

Генерал Муҳаммад Боқирий Ямандаги ўзгаришларга ҳам ишора қилиб, минтақадаги яна бир масала узоқ вақтдан бери давом этаётган Яман фожеаси эканлиги ва бу жараён зудлик билан тўхтатилиши зарурлигини ҳам таъкидлади.

Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи, генерал Боқирий шунингдек Россия ва Украина урушини минтақа ва дунёга таъсири кўрсатёгани ва НАТОнинг Россия чегаралари томон кенгайишини Россия хавфсилиги учун таҳдид эканлигини айтди.

 

Ёрлиқ