Учувчисиз учоқ ташувчи эскадрони билан Эроннинг денгиз кучлари қудратини янада ошиб бормоқда
(last modified Sun, 17 Jul 2022 11:05:39 GMT )
июл 17, 2022 16:05 Asia/Tashkent
  • Учувчисиз учоқ ташувчи эскадрони билан Эроннинг денгиз кучлари қудратини янада ошиб бормоқда
    Учувчисиз учоқ ташувчи эскадрони билан Эроннинг денгиз кучлари қудратини янада ошиб бормоқда

Эрон Ислом республикаси ҳарбий- денгиз кучлари қўмондони жанговар қўллаб -қувватловчи кемаларнинг янгиланиши ва учувчисиз учоқлар ташувчи эскадроннинг қўллаб- қувватлашни денгиз бўлинмаларига сезиларли қувват қўшади деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон денгиз флоти қўмондони адмирал Шаҳром Ироний  бугун Эроннинг Хабар телеканли билан суҳбатида,  Эрон ислом республикаси қуролли кучлари учун ҳар хил турдаги учувчисиз учоқлар билан яратилган имкониятлар  туфайли денгиз ҳудудида ҳатто қўшма операциялар ҳам ўтказиш мумкин деб қўшимча қилди.

Адмирал Ироний ўз сўзларида, эронлик мутахассислар томонидан ишлаб чиқарилган учиш палубали учувчичиз куроллар бир неча бўлинмаларидан ҳавога кўтарилиб, маълум бир ҳуддудда амалиётларни аамалга оширади деб таъкидлади.

Эрон ҳарбий -денгиз кучлари қўмондони  ҳарбий дронларнинг аниқлаш ва разветка қудрати  билан юқорида юзлаб ва ҳатто минглаб километрда душманнинг нишонлари ва позицияларини аниқлаш мумкинлигига тўхталиб,  Эрон ислом республикаси қуролли кучларига тақдим этилган жуда ноёб саҳолиятдир деб аниқлик киритди.

Эрон армиясининг флотлари икки минг километрдан ортиқ масофада жойлашган ва Эроннинг юк ташиш линиялари ва иқтисодий автомагистрали хавфсизлигии таъминлаш, учувчисиз учиш эскадронлари билан денгиз флотининг операцион устунлиги 2000 километрдан 3000 километр ва ундан кўпроққа ошади.

Эрон ҳарбий -денгиз кучларининг  учувчисиз учоқлар ташувчи эскадрони  барча турдаги жанговар, разветка ва йўқ қилиш дронлар учириш қурилмаларини олиб юрувчи ер усти ва ер ости бўлинмаларидан иборат.

 

Ёрлиқ