Эрон ТИВ матбуот котиби: ядровий келишувга яқин ёки узоқда бўлиш АҚШнинг сиёсий қарорини талаб қилади
(last modified Mon, 25 Jul 2022 08:29:01 GMT )
июл 25, 2022 13:29 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ матбуот котиби: ядровий келишувга яқин ёки узоқда бўлиш АҚШнинг сиёсий қарорини талаб қилади
    Эрон ТИВ матбуот котиби: ядровий келишувга яқин ёки узоқда бўлиш АҚШнинг сиёсий қарорини талаб қилади

Эрон ТИВ матбуот котиби, Эрон ядровий музокаралар жараёнида жуда мослашувчан бўлиб, келишувга яқин ёки узоқ бўлиши АҚШнинг сиёсий қарорини талаб қилади деб айтди.

Бугун Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Канъоний Чофий  мухбирлар билан ҳафталик матбуот анжуманида, Комплекс ҳаракталар режаси хусусидаги суҳбатида Теҳрон давлати музокараларда жуда мослашувчан эди ва яхши, кучли ва барқарор келишув Эроннинг хоҳишидир ва  кўплаб ташаббусларни ҳам тақдим этди. АҚШ томони, конструктив ва ижобий иш тутса, яхши ва барқарор келишувга эришиб бўлмайди деб таъкидлади.

Эрон ТИВ матбуот котиби Халқаро атом энергияси бўйича агентлиги бош директори Рафаэл Гроссининг Эроннинг ядровий фаолияти ҳақидаги сўнги баёнотларига тўхталиб, Эрон Ислом Республикаси Халқаро Атом энергияси агентлигига аъзо бўлиб, сўнгги йилларда интерактив ва конструктив ёндашув билан мавжуд тушунмовчиликларга чек қўйишга ҳаракат қилди деб аниқлик киритди.

Бироқ, нопрофессионал ва адолатсиз ёндашув билан агентлик вақт-вақти билан Эронга қарши аргументларни кўтаради, бу эса афсуски сионистик режим позицияларига мос келади деб изоҳлади.

Канъоний Чофий шунингдек Россия президенти Владимир Путиннинг яқинда Эронга қилган ташрифи ҳамда Эроннинг Украинадаги урушини қўллаб-қувватлашини ҳақидаги ОАВнинг иддаоларига ҳам ишора қилиб, Эрон ҳар қандай давлатдаги ҳар қандай ҳарбий  ва уруш ечимларига қарши ва келишмовчиликлар сиёсий ечимлар орқали ҳал қилиниши керак деб ҳисоблайди ва Эроннинг Украина урушидаги позициясида ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган. Эрон Ислом Республикаси ҳеч бир давлатда уруш ва можаро бўлишин истамайди деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ матбуот котиби  Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати тан олиниши ҳақида ҳам Афғонистон Эрон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир, Теҳрон эса Афғонистон бошқарув органи билан конструктив ҳамкорлик ва қўшнилар билан ҳамкорлик доирасида бу мамлакатга барқарорлик ва тинчлик қайтаришга ёрдам беришга ҳаракат қилмоқда деб қайд этди.

Ёрлиқ