Иброҳим Раисий: сионистик режим жиноятларига қарши туриш, шубҳасиз бу режимнинг таназзулини тезлаштиради
Эрон Ислом республикаси президенти босқинчи сиоинстик режимнинг сўнгги кунларда Ғазо сектори\га қилган ҳужумларини қоралаб, сионистик режим жиноятларига қарши туриш, шубҳасиз, бу режимнинг таназзулини тезлаштиради деб таъкидлади.
Эрон телерадиокоманиясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий шаҳидлар сарвари Або Абдулллоҳил Ҳусейн /а/ ва ул зот ёронларини шаҳид бўлгани йиллиги муносабати билан ҳамдардилик билдириб, Ғазо секторидаги кечаги жиноятига сионистик режим ўзининг ишғол ва тажовузини яна бир бор бутун дунёга кўрсатди, лекин Ғазо халқининг қаршилик кўрсатиши бу болалар ўлдирувчи режимнинг таназзулини тезлаширади деб қўшимча қилди.
Эрон президенти, шунингдек, АҚШ ва сионстик режимнинг Афғонистондаги бўлғинчи ва ёлланма жангариларининг фитнасига тўхталиб, Афғонистонда Ҳусейн /а/ азородрлик маросими жараёнида азодорларини қону тўпроққа белантирадиган кимсалар бугунги замоннинг Язидлари ва зўравон қудратларнинг ёлланмаларидир ва улар мусулмонлар ўртасида фитна солишга уринмоқда. Афғонистоннинг бошқаруоргани эса бу жиноятларни аниқлаши ва бутун афғонистонликларнинг хавфсизлигини таъминлаши зарур деб эълон қилди.
Эрон президенти ўз сўзларида, шаҳидлар сарвари Ҳазрат Имом Ҳусейн/а/ шаҳодати йиллиги муносабатида мотам маросимда кўплаб инсонларни қатнашишига ҳам тўхталиб, Эрон халқи ўз диндорлиги ва ҳокимлигига асосланиб, Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ га улуғворлик билан азодорлик қиладилар деб изоҳлади.