август 06, 2022 16:30 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Хитой ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқот қилдилар
    Эрон ва Хитой ташқи ишлар вазирлари телефон орқали мулоқот қилдилар

Эрон ва Хитой ТИВ раҳбарлари икки томонлама, минтақавий ва халқаро ҳамжамиятга молик масалалар, жумладан иқтисодий ва савдо алоқаларни ошириш ҳамда санкцияларни бекор қилиш бўйича музокараларни муҳокама қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён хитойлик ҳамкасби Ван И билан телефон орқали суҳбатида, Жануби-Шарқий Осиё минтақасидаги воқеаларга ишора қилиб, АҚШнинг Хитойга нисбатан ҳатти - ҳаракатларини қоралаб, Эрон Ислом Республикаси тарихий маълумотларига биноан ва минтақавий барқарорликни қўллаб-қувватлаши учун ҳуқуқий мажбурият сифатида Ягона Хитой тамойилига амал қилади деб маълум қилди.

Эрон ташқи ишлар вазири  Теҳрон давлатининг золимона санкцияларини бекор қилиш бўйича музокараларининг янги босқичи ҳақида шунингдек Эрон томонининг барқарор ва кучли келишувга эришиш учун фаол ҳаракатларига тўхталиб, келишувга эришиш учун Эрон Ислом Республикасининг турли масалалар бўйича конструктив таклифларига АҚШ реал муносабат билдириши зарурлигини таъкидлади.

Хитой ташқи ишлар вазири ҳам икки томонлама муносабатларининг икки давлат манфаатларига мос равишда ривожанишини тавсифлаб, халқаро маконда бир томонламаликни рад этиш ва ривожланаётган мамлакатлар манфаатларини қўллаб- қувватлашни баён этди.

Хитой ТИВ раҳбари Ван И шунингдек Эроннинг ҳудудий яхлитлиги борасидаги позициясини қадрлаб, жаҳон ҳамжамиятнинг катта қисми АҚШнинг бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашувига қарши деб изоҳлади.

Вани И  ядровий музокараларни давом эттириш ва Эроннинг музокараларга ёндашувини қўллаб- қувватлашини маълум қилиб дипломатия  йўли келишувга олиб келишга умид қилди.

Ёрлиқ