Або Абдуллоҳил Ҳусейн (а)нинг Ошуро куни муносабатида исломий Эрон мотамга чўмди
(last modified Mon, 08 Aug 2022 05:11:14 GMT )
август 08, 2022 10:11 Asia/Tashkent
  • Або Абдуллоҳил Ҳусейн (а)нинг Ошуро куни муносабатида исломий Эрон мотамга чўмди
    Або Абдуллоҳил Ҳусейн (а)нинг Ошуро куни муносабатида исломий Эрон мотамга чўмди

Имом Ҳусейн (а) ҳазратларининг Ошуро кунини етиб келиши билан бутун исломий Эрон шаҳидлар сарварининг шаҳодати йиллигида азадорлик маросимларини ўтказишди.

Бугун душанба ҳижрий-қамарий  1444 йил Муҳаррам ойининг 10 чиси, 2022 йил 8 август куни, Ошурои Ҳусейний /а/ кунига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз Ҳазрат Имом Ҳусейн /а/ ва ул зотнинг ёронлари ҳижрий -қамарий 61 чи йил муҳаррам ойининг ўннинчи кунида Карбало саҳросида 72 ёронлари билан бирга шаҳид бўлгандилар.

Исломий Эроннинг азадор халқи ҳам бугун ушбу қайғули сана муносабатида масжидлар, ҳусейниялар ва  Ҳазрат Имом Ризо (а) ҳарамларида ҳузур топиб,  навҳахонлик, сина уриш ва бошқа мотам анъаналарини ва маросиларини ўтказдилар. Шаҳидлар сарвари Сайиддушшуҳадо Або -Абдулоҳил Ҳусейн (а) ва ул ҳазратнинг вафодор ёронларининг шаҳид бўлган куни яъни Ошурои Ҳусейний кунини кенг нишонламоқда.

Ҳазрат Ҳусейн (а)нинг Ошуро кунида Ироқ ва бошқа мамлакатларнинг минглаб фуқаролари  Карбалои Муаллога бориб, азадорлик маросимларини ўтказишди.

Имом Ҳусейн /а/ нинг қўзғолонидан мақсад ислом дини эди шу сабабданг ушбу айём Ошуро зиёрат бўлиб, ҳижрий -қамарий 61-йилда Ҳазрат Имом Ҳусейн пешин номозини жамоат билан ўқиганлари туфайли, Ошуро кунининг пешин намози жамоат билан ўқилади.

Ёрлиқ