Иброҳим Раисий: Эрон минтақанинг сиёсий географиясида ҳеч қандай ўзгаришни қабул қилмайди
(last modified Thu, 11 Aug 2022 05:48:22 GMT )
август 11, 2022 10:48 Asia/Tashkent
  • Иброҳим Раисий: Эрон минтақанинг сиёсий географиясида ҳеч қандай ўзгаришни қабул қилмайди
    Иброҳим Раисий: Эрон минтақанинг сиёсий географиясида ҳеч қандай ўзгаришни қабул қилмайди

Эрон президенти, Эрон давлатини минтақанинг сиёсий географиясидаги ҳеч қандай ўзгаришларни қабул қилмаслигига тўхталиб Теҳрон давлати Кавказ минтақасида тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш, унинг ўсиши ва ривожланиши учун барча имкоинятларни ишга солишга тайёр деб айтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Сайид Иброҳим Раисий Арманистон Бош вазири Никол Пашинян билан телефон суҳбатида  икки давлат ўртасидаги муносабатларни тарихий ва чуқур эканлигига ишора қилиб, Теҳрон ва Ереван давлатлари ўртасидаги барқарор иқтисодий ҳамкорлик даражасини оширишни режалаштириш зарурлигини таъкидлади.

Эрон Ислом республикаси президенти Кавказ ўтган кунлардаги можароларга ҳам тўхталиб,   ўт очишни тўхтатиш бўйича 3 томонлама баёнотни имзолаган давлатларнинг унинг қоидаларига амал қилиши, қолган масалаларни мулоқот ва дипломатик йўл билан  ҳал қилиш Кавказ минтақасида тинчлик ва хавфсизликни ўрнатишнинг энг яхши йўлидир деб аниқлик киритди.

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ушбу телефон суҳбатида Арманистлн ва Озаройжон Республикаси ўртасидаги сўнгги низолар ҳақида батафсил маълумот берди.

Арманистон Бош вазири ҳам Теҳрон ва Ереван ўртасидаги муносабатлар ривожидан мамнунлигини билдириб, Ереван давлатининг икки мамлакат ўртасида юк транзитини осонлаштириш ва йўл ва энергетика каби инфратузилма соҳаларида ҳамкорликни оширишга тайёрлигини маълум қилди.