Ислом бирдамлик ўйинларида Ўзбекистон ва Эрон спортчилари иккинчи ва уччинчи ўринда бормоқда
Ислом мамлакаталари бирдамлиги ўйинларини 8 -кунида медаллар тақдимоти жадвалида Ўзбекистон ва Эрон Ислом респуликаси Туркиядан кейин иккинчи ва уччинчи ўринларда бормоқда.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбеек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Туркиянинг Қуния шаҳрида Ислом мамлакатлари бирдамлик ўйинларининг бешинчи даври бошланди ва 27 августга қадар давом этади.
Ўйинларининг 8 -кун якунларига кўра, Туркия 106 олтин, 89 кумуш ва 70 бронза меддалари билан турнир жадвалида биринчи ўринда, Ўзбекистон эса 43 олтин, 30 кумуш ва 48 бронза билан иккинчи ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз Эрон 37 олтин, 35 кумуш ва 44 бронза медали билан медаллар жадвалида уччинчи ўринни эгаллаб турибти. Эрон карвон жамоаси ушбу мусобақаларда 16 йўналишда 240 нафардан ортиқ спортчи билан иштирок этмоқда.