август 19, 2022 11:48 Asia/Tashkent
  • Эрон суд тизими Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти билан конструктив ҳамкорлик қилишга тайёрлигини эълон қилди
    Эрон суд тизими Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти билан конструктив ҳамкорлик қилишга тайёрлигини эълон қилди

Эрон суд ҳокимиятининг биринчи ўринбосари шундай деди: Эрон Ислом Жумҳурияти Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо бўлиши арафасида Эрон суд тизими ушбу ташкилотга аъзо давлатлар билан икки ва кўп томонлама суд ҳамкорлигини ривожлантиришга тайёр.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, пайшанба куни Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар Олий суди раислари йиғилишининг очилиш нутқида Эрон суд тизимининг биринчи ўринбосари Муҳаммад Моссаддиқ шундай деди: Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг ташкил этилиши ва фаолияти минтақавий ва қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш доирасида аъзо мамлакатлар тараққиёти ва равнақига хизмат қилади.

Эрон суд тизимининг биринчи ўринбосари шундай деди: Эрон Ислом Жумҳурияти суд-ҳуқуқ тизими Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар ўртасидаги ҳуқуқий ва суд-ҳуқуқ соҳасидаги ҳамкорлик контекстидаги мавжуд салоҳиятни бошқа соҳалар, айниқса, хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим ва самарали салоҳият сифатида баҳолайди ва Эрон ишонадаки бу салоҳият аъзолар учун терроризм, экстремизм, сепаратизм ва суверен ҳуқуқларнинг бузилиши каби қимматга тушадиган чақириқларга қарши курашиш учун янада қулай муҳит яратади.

Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг таъсис ҳужжатида кўрсатилган ҳамкорлик соҳаларига тўхталиб, Мусаддиқ қўшимча қилди: Терроризм, экстремизм, сепаратизм, наркотрафик, қурол-яроғ савдоси, ноқонуний иммиграция, мустақиллик ва ҳудудий яхлитликни бузувчи ҳаракатларга қарши курашиш тоифаси хавфсизлик ёки сиёсий тоифа билан чегараланиб қолмайди ва суд характерига ҳам эга. Бу борада жавобгарлик  даврида террорчиларнинг жазосиз қолиши халқаро терроризм нафаси каби зарарлидир.

Эрон Суд ҳокимиятининг биринчи ўринбосарининг таъкидлашича, икки ва кўп томонлама судялар ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш, тилга олинган машъум ҳодисаларга қарши курашда ягона тартиб яратиш билан бирга, бошқа соҳаларда ҳам аъзолар ўртасида тажриба алмашиш ва тарғиб қилиш имконини беради ва мамлакатлар адлия органларининг фаол иштирок этишини Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг ушбу қисмининг аҳамияти ва позициясидан далолат сифатида баҳоланади. У Эрон Ислом Жумҳурияти суд тизими янги аъзо сифатида аъзолар ўртасида ҳуқуқий ва суд соҳасидаги ҳамкорликни мақсадли ривожлантиришда конструктив ва самарали рол ўйнашга тайёрлигини маълум қилди.

 

 

 

Ёрлиқ