Эрон ТИВ раҳбари Занзибар республикаси президенти билан учрашди
Эрон ТИВ раҳбари, Занзибар президенти билан мулоқотида икки томонлама ҳамкорликларни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Африкага сафарини бошлаган Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён, бугун Занзибар президенти Ҳусейн Муиний билан учрашиб икки томон қизиқадиган масалалар юзасидан фикр алмашди.
Эрон ташқи ишлар вазири Занзибар президенти билан учрашганида Эронга қарши санкцияларни бекор қилиш учун кўп саъй-ҳаракатлар қилинганига тўхталиб, Эрон Ислом Республикаси ва бошқа томонларнинг келишувга эришиш жараёнида сўнги босқичдан ўтмоқда дея изоҳлади.
АҚШ томони реал иш тутганида Эронга қарши золимона санкцияларни бекор қилиш бўйича келишувга эришган бўлади деб баён этди.
Занзибар Республикаси президенти Эрон ва Танзания ўртасидаги узоқ йиллик алоқаларга ишора қилиб, икки томон ўртасидаги ҳамкорликлар турли соҳаларда яхшиланишига умид қилди.
Занзибар эса Танзаниядаги ярим автоном минтақа бўлиб унинг пойтахти Занзибардир.
Ўтган душанба куни Эрон ТИВ раҳбари Африкага даврий сафарида аввал Мали пойтахти Бамакога борганди.
Эрон ташқи ишлар вазири куни кеча Африкага бўйлаб сафари давомида Танзанияга борганди.
Амир Абдуллоҳиён Танзания билан ҳамкорликни кенгайтиришни Эрон Ислом Республикаси ташқи сиёсатидаги энг муҳим мавзулардан эканлигини таъкидлади.