Ваҳидий: Ҳусейний Арбаъин зиёратчилар хавфсизлиги Эрон ҳукуматининг устувор мақсадидир
(last modified Sun, 28 Aug 2022 05:43:23 GMT )
август 28, 2022 10:43 Asia/Tashkent
  • Ваҳидий: Ҳусейний Арбаъин зиёратчилар хавфсизлиги Эрон ҳукуматининг устувор мақсадидир
    Ваҳидий: Ҳусейний Арбаъин зиёратчилар хавфсизлиги Эрон ҳукуматининг устувор мақсадидир

Эрон ИИВ раҳбари Ҳусейний Арбаъин маросимида дунёнинг турли бурчакларидан миллионлаб инсонлар қатнашишини маълум қилиб, албатта, зиёратчиларнинг хавфсизлиги биз учун асосий ва муҳим масаладир.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ички ишлар вазири Аҳмад Ваҳидий бу йил Эрондан Ироққа 4,5 миллиондан ортиқ Ҳусейний Арбаъин зиёратчиларини боришини башорат қилиб, Қизил Ярим ой жамияти ва бошқа муассасалар, жумладан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан пухта тайёргарлик кўрилган севимли зиёратчиларимиз ўз салоҳиятлаини тўлиқ хавфсиз тарзда якунлашлари кутилмоқда деб изоҳлади.

Эрон ИИВ раҳбари, Эрон ва Ироқ ўртасидаги улуғвор Ҳусейний Арбаъин маросимини ўтказиш бўйича ҳамкорликка тўхталиб, Арбаъин Ҳусейний маросимида, касалликлар билан шуғулланиш соҳасида, ҳеч қандай бузилиш бўлмаслиги учун эҳтиёт бўлиш керак деб қўшимча қилди.

Эрон Ислом Республикаси Қизил Ярим ой жамияти раиси ҳам бу анжуманда чегаранинг нол нуқтасидан Нажаф ва Карбалога хизмат кўрсатишни режалаштириш ҳақида гапириб, Ироқ Қизил Ярим ой ва Ҳашад-уш-шаъбий кучлари бизга ёрдам кўрсатиб, қўллаб-қувватламоқда деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилги Арбаъин маросими  17 сентябрга тўғри келди ва эронлик зиёратчилар эса коронавирус пандемиясидан кейин илк марта қуруқликдаги чегараларнинг қайта очилишини ҳисобга олиб бу йил Арбаъин маросимида қатнашиш учун катта иштиёқ билдирмоқда.