Иброҳим Раисий: Эроннинг минтақадаги иштироки хавфсизлик омилидир
Эрон президени Эрон Ислом республикасининг минтақада иштирокини хавфсизлик омили сифатида баҳолади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий маҳаллий ва хорижий ОАВ вакиллари билан ўтказилган матбуот анжуманида Эроннинг минтақадаги хавфсизлик ролига тўхталиб, Эрон Ислом Республикаси минтақада хавфсизлик ролини ўйнаши билан бир вақтда Эроннинг иқтисодий ва тижорат соҳаларидаги роли ҳам ортиши керак деб изоҳлади.
Иброҳим Раисий Эрон ва Хитой ўртасидаги 25 йиллик режани амалга оширишга ишора қилиб, Эроннинг Хитой билан алоқалари халқаро муҳитнинг таъсиридан қатъий назар ўсишда давом этади деб қўшимча қилди.
Эрон Ислом Республикаси президенти ўз сўзларида Эроннинг ШҲТ ва ЭКОга аъзолиги ва халқаро ҳамкорлик хусусан қўшни давлатлар билан алоқаларни Эрон ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари қаторига киритиб, биз барча давлатлар билан муносабатларимизда мутаносиблик пойдеворига эгамиз ва бу мувозанат ҳар доим ташқи сиёсатимиз айниқса қўшни давлатлар ва дўст давлатларга нисбатан кун тартибимиздан жой олган деб баён қилди.
Эрон президенти сионистик режимнинг Эрон ядровий дастури билан боғлиқ масалаларда ҳаддан ошганлиги ва Эроннинг бу босқинчи режимга нисбатан жавобига тўхталиб, ядро саноати ва салоҳияти Эрон Ислом Республикаси ва Эрон халқининг ҳуқуқидир ва биз ядро қуролининиг Ислом Республикаси доктринасида ўрни йўқлигини бир неча бор таъкидлаганмиз деб қайд этди.
Иброҳим Раисий шунингдек Эроннинг атом саноати қишлоқ хўжалиги, нефт ва газ, тиббиёт ва бошқа кўплаб соҳаларда зарур ва фойдаланилади. Сионистик режим бошиданоқ Эроннинг бу илмга эга бўлишини истамас эди, аммо бугун уларнинг иродаси ва зўравонлигига қарши бу илм тубжойга айланди ва уни Эрондан олиб бўлмайди де аниқли кртди.
Эрон Ислом Республикаси президенти Тел-авив режими таҳдидларига берган жавобида, сионистик режим қаршилик кучларини уларнинг тошлари ва ракеталари қаршисида тура олади-ми? Бу таҳдидларга дош бера олади-ми? Ўз хавфизлигини таъмлай олади-ми? Бугунги кунда Ғазо халқи қамалганига қарамай, бу режим уларга зид тура оладими деган савол туғилади. Ҳали Эрон армияси тўғрисида гап кетгани йўқ! деб эслатди.
Эрон президенти сионистик режим етакчиларига хитобан: қарор ва ҳаракат ўртасидаги тафовутни кўринг ва агар улар Эронга қарши ҳаракат қилишга қарор қилмасалар, уларда ҳаракат қилиш муддати қолмаслиги мумкин ва бу қарор ва ҳаракат ўртасидаги масофа бу режимдан бирор нарса қолиши ва ё қолмаслигини кўрсатди деб хулоса қилди.