Генерал Боқирий: душманлар кичик жосуслик бўлинмалар билан денгиз хавфсизлигини хавф остига қўймоқда
Эрон Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи душманнинг Ғарбий Осиёда ўз ҳарбий кучларининг қисқаришини қоплашга қаратилган ҳаракатларига ишора қилиб, душманлар кичик жосуслик бўлинмалари билан денгиз хавфсизлигини хавф остига қўйган деб изоҳлади.
Эрон телерадиокоманиясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом Жумҳурияти Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи генерал Муҳаммад Боқирий Эрон жанубидаги Бандар Аббос шаҳрида Эрон армияси денгиз кучлари корхоналарида сув ости ва усти жанговар техникаларни қўшиш маросимида сўзлаган нутқида, Ғарбий Осиё минтақасидаги айрим давлатлар сионистик режим билан алоқаларни нормаллаштириш орқали минтақасида таҳдидларга дуч келган деб баён этди.
Генерал Боқирий ўз сўзларида, сионистик режимнинг АҚШ армияси -СЕНТКОМ террорчилар қўмондонлигига қўшилиши Ғарбий Осиё учун хавф туғдириши мумкинлигига тзўхталиб, Эрон мамлакати сионистик режимнинг иштироки ва мавжудлигига тоқат қилмайди деб қўшимча қилди.
Эрон Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари денгиз хавфсизлиги ва очиқ ва халқаро сувларда денгизчилик ҳуқуқлари ҳамма учну бирдек белгиланиши кераклигини таъкидлаб, Эрон Қуролли кучлари миллатнинг бу ҳуқуқини тўлиқ ҳимоя қилади деб эслатди.
Муҳаммад Боқирий Эроннинг мудофаа саноати соҳасида эришган ютуқларини тилга олиб, санкциялар авжига чиққан пайтида Эрон туб аҳоли билимга таянган ҳолда мудофаа соҳасида янги кемалар, ракеталар, дронлар, қурол -яроқ ва техникалар яратишга муваффақ бўлди деб аниқлик киритди.