Ўзбекистон Сенати мажлиси раисининг биринчи ўринбосари: Эроннинг ШҲТга аъзо бўлиши аҳамиятлидир
Ўзбекистон Сенати мажлиси раисининг биринчи ўринбосари, Эроннинг минтақадаги географик жойлашувига тўхталиб, Теҳрон давлатини ШҲТга аъзо бўлиши жуда муҳим деб изоҳлади.
Ўзбекистон Сенати мажлиси раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Эрон мамлакатини ШҲТга қўшилиши жуда аҳамиятли бўлганини таъкидлаб, Эрон аҳамиятли ва буюк бир мамлакатдир. Зеро бу мамлакат Марказий Осиёни Яқин Шарқ-Ғарбий Осиё, Жанубий Осиё, Кавказ ва Европага боғлайдиган йўналишда жойлашган. Бу эса Эроннинг геогарфик жойлашувининг ўта муҳимлигининг нишонаси деб қўшимча қилди.
Содиқ Сафоев сўзларининг бошқа қисмида энг муҳими эса Ўзбекистонни Эрон ҳудудлари орқали портларга чиқишидир. Шунинг учун Эрондаги Чобаҳор порти Марказий Осиёни халқаро бозорларга чиқишига катта ва таъсирчан рол ўйнайди. Албатта Эрон билан ҳамкорлик қилиши ШҲТ учун ҳам катта аҳамиятга эга деб аниқлик киритди.
У шунингдек, ШҲТнинг мақсади янги ҳамкорлик ва алоқа кўприкларни йўлга қўйишдан иборат деб баён этди.