Эрон президенти ШҲТ раҳбарлари йиғилишида қатнашиш учун Ўзбекистонга сафар қилди
Эрон Ислом Республикаси президенти 15-16 сентябр кунлари Самарқанда ўтказиладиган ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга жўнаб кетди.
Эрон телерадиокомпаинясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий Теҳрондан Самарқандга жўнаб кетди. Бу эса Эрон ислом респубилкаси президентининг ШҲТ саммитига иккинчи ташрифи ҳисобланади.
Бугун Эрон президенти идораси раиси Ғуломҳусейн Исмоилий ҳукумат делегацияси йиғилишида мухбирлар тўпламида, Эрон исло республикаси президенти Иброҳим Раисийнинг Самарқандга ташрифига тўхталиб, прзезиденти Ўзбекистонга ташрифи кўпқиррали ташрифдир ва биринчидан Ўзбекистонга сафар қилади ва сафар қоидалари асосида Эрон ва Ўзбекистон президентлари ўртасидаги учрашувлар ва мулоқотлар ҳам бўлиб ўтади. Шундан сўнг икки мамлакат вазирлари ҳам ўз ҳамкасблари билан дийдорлашиб қўшма йиғилишлар ўтказилади деб изоҳлади.
Исмоилий ўз сўзларида саммитда ҳамкорликка оид 18 та ҳужжатлар имзоланади ва йиғилиш доираисда Россия , Хитой, Ҳиндистон ва ШҲТга аъзо бошқа давлатлар президентлари билан икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказилади деб қўшимча қилди.
Эрон президенти идораси бошлиғи шунингдек, Эрон Ислом Республикасининг ШҲТдаги аъзолик жараёни вазирлар кенгашининг розилиги асосида асосий фундаментал ҳужжат Эрон ТИВ раҳбари ва ШҲТа аъзо бошқа давлатлар томонидан имзоланади. Бу эса Эрон Ислом республикаси учун катта мувафаққият ҳисобланади деб маълум қилди.