Саййид Иброҳим Раисий Самарқандга етиб келди
(last modified Wed, 14 Sep 2022 11:12:34 GMT )
сентябр 14, 2022 16:12 Asia/Tashkent

Бугун, 14 сентябрь куни Эрон Ислом жумҳурияти Президенти Саййид Иброҳим Раисий Самарқандга етиб борди. Самарқанд аэропортида уни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Олий даражадаги Ўзбекистон – Эрон музокаралари бугуннинг ўзида бўлиб ўтади. Давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини кўриб чиқади. Бу – Эрон етакчисининг сўнгги 20 йилдаги илк ташрифидир.

Учрашув якунида савдо, кооперация, инновациялар, транспорт, энергетика, туризм ва бошқа йўналишларда ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.

Иброҳим Раисий Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашинининг мажлисида ҳам иштирок этади.