Шанхай ҳамкорлик ташкилотида Эроннинг расмий аъзолиги
(last modified Fri, 16 Sep 2022 10:06:22 GMT )
сентябр 16, 2022 15:06 Asia/Tashkent
  • Шанхай ҳамкорлик ташкилотида Эроннинг расмий аъзолиги
    Шанхай ҳамкорлик ташкилотида Эроннинг расмий аъзолиги

Ўзбекистон мезбонлик қилаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг 22-саммитида Эрон Ислом Жумҳуриятининг ушбу ташкилотга расмий аъзолиги эълон қилинди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун жума куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон мезбонлигида бўлиб ўтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг 22-саммитида Эроннинг Шанхай ташкилотига тўлақонли аъзолиги расман Ўзбекистон Президенти томонидан эълон қилинди ва Иштирокчилар буни олқишлар билан кутиб олишди.

Шу жума куни Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти Сейид Иброҳим Раисий ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзаев иштирокида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг 22-саммити бошланди.

Хитой, Россия, Ҳиндистон, Эрон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Беларус, Туркия, Озарбайжон, Қирғизистон, Покистон, Мўғулистон, Тожикистон ва Туркманистон давлат раҳбарлари ҳамда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Чжан Минг ва  Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси раҳбари Руслан Мирзаев иштирок этди.