Иброҳим Раисий: БМТ фақат зўравон қудратлар ташкилотига айланмаслиги керак
(last modified Tue, 20 Sep 2022 05:50:55 GMT )
сентябр 20, 2022 10:50 Asia/Tashkent
  • Иброҳим Раисий: БМТ фақат зўравон қудратлар ташкилотига айланмаслиги керак
    Иброҳим Раисий: БМТ фақат зўравон қудратлар ташкилотига айланмаслиги керак

Эрон Ислом республикаси президенти Оятуллоҳ Сайид Иброҳим Раисий БМТ қудратли давлат ташкилотига айланмаслиги кераклигини таъкидлаб, санкциялар, терроризм ва уруш ва қон тўкишлар бир томонламалик натижасидир деб айтди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича кеча БМТ Бош Асамблеясининг 77-саммитида қатнашиш учун Эроннинг юқори даражали делегация бошчилигида Нью-йоркка сафар қилган Иброҳим Раисий бу сафар режаларини журналистлар иштирокида тушунтириб берди.

Эрон Ислом жумҳурияти президенти Нью-йоркка борганидан кейин журналистлар билан суҳбатда,  бу сафарда мен табиийки Эрон Ислом Республикасининг қараши ва мулоҳазаларини мавжуд имкониятгаа қараб тушунтирман. Мен  ушбу нутқ ва хабарни иштирокчилар ва тинглаётанларга  етказаман деб қўшимча қилди.

Раисий буюк давлатларнинг эмбарго тактикасини глобал тинчлик ва осойишталикка зид эканлигига тўхталиб, бундай глобал муаммолар ва масалалар Бош Асссамблеяисда муҳокама қилиниш керак.

Эрон Ислом жумҳурияти президенти БМТ Бош Ассамблеясида муҳокама қилинадиган боқша масалалардан бири сифатида терроризм масаласини ҳам тилга олди.

Эрон президенти кеча тушдан кейин БМТ Бош Ассамблеясининг 77-саммитида қатнашиш учун юқори мартабали делегация бошчилигида Нью-йоркдаги Жон Кеннеди аэропортига етиб борди.

Ёрлиқ