Иброҳим Раисий Нью-йорк шаҳрини тарк этиб, Теҳронга қайтди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i75654
Эрон президенти БМТ Бош Ассамблеясининг 77- сессиясида қатнашиб бугун Нью-йоркдан Теҳронга йўл олди.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
сентябр 23, 2022 12:24 Asia/Tashkent
  • Иброҳим Раисий Нью-йорк шаҳрини тарк этиб Теҳронга қайтди
    Иброҳим Раисий Нью-йорк шаҳрини тарк этиб Теҳронга қайтди

Эрон президенти БМТ Бош Ассамблеясининг 77- сессиясида қатнашиб бугун Нью-йоркдан Теҳронга йўл олди.

Эрон пресс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон Ислом Республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий, БМТнинг Бош Асамблеясининг 77-сессиясида қатнашиб нутқ сўзлагнари, ЮНЕСКОнинг Таълимни ўзгартириш саммитида қатнашиб маъруза қилани ва баъзи динлар етакчилари билан учрашиб, АҚШ ташқи сиёсати экспертлари ва мутахассислари, АҚШнинг ОАВ раҳарлари билан мулоқот, ҳамда  АҚШда яшовчи эронликлар билан учрашувдан кейин Нью-йоркдан Теҳронга йўл олди.

Эрон Ислом Республикаси президентининг Нью-йоркка сафари " иқтисодий кўп томонлама муносабатлар орқали адолатли халқаро тартибни" амалга оширишга қаратилган саъй- ҳаракатларининг давоми сифатида амлага оширилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Эрон Ислом Республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий БМТ Бош Ассамблеяси 77- сессиясида сўзлаган нутқида Аллоҳнинг ваъдаси сифатида адолатни ўрнатиш истагини билдириб, Эрон мамлакати  адолатнинг глобаллашувини қўллаб -қувватлайди, чунки адолат ваҳдат ва бирлик яратади ва зулм эса уруш яратувчисдир деб эълон қилди.

Иброҳим Раисий Эроннинг инсоният тақдири муштараклигига ишонишини таъкидлаб, адолатни даъват қилувчи, аммо ўзи террорчиларни қўллаб-қувватлайдиган адолат инсонийлик эркинлик ва адолатдан уялиши керак, зеро инсон ҳуқуқларидан устун бу миллатларнинг ҳуқуқидир, аммо зўравон қудратлар томонидан осонгина оёқ ости этилмоқда деб баён этди.

Эрон президенти  Ислом Инқилоби Соқчилар корпуси " Қудс" гвардиялари собиқ қўмондони шаҳид генерал Қосим Сулаймонийнинг суратини кўрсатиб, БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида ҳозир бўлганларга хитобан, АҚШ собиқ президентиниг жинояти бўйича адолатли суд тергови инсониятга хизматдир деб қўшимча қилди.

Эрон Ислом Республикаси президенти  шунингдек, Ислом Республикасини зулмга асосланган муносабатларга тоқат қилмаслиги ва ўз халқининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишини баён этиб, адолатга асосланган ақл кучлидир ва қалбларни бошқаради. Мантиққа эга бўлмаган мамлакат босқинчилик, ҳарбий аралашув, кампания яратиш ва танлаб муомала қилиш аҳмда бошқа кўплаб ваҳшийликларга мурожаат қилади ва таянади деб аниқлик киритди.

Эрон президенти шунингдек давлатлар раҳбарлари  ва халқаро шахсиятлар билан икки томонлама урашувлар ўтказди.

Иброҳим Раисий шунингдек франциялик ҳамкасби Эммануэл Макрон, БМТ Бош котиби Антонио Гуттериш, Европа кенгаши раиси Шарл Мишел ва Европа Иттифоқи аъзолари, Швецария, Боливия, Финлияндия, Сербия, Зимбабве ва Нигерия президентлари шунингдек Ироқ,Покистон, Арманистон ва Япония  бош вазирлари билан суҳбатлашди.

Эрон президенти АҚШдаги сўнги дастурида ва кун тартибида бу мамлакатдаги эронликлар билан учрашганидан сўнг,  Нью-йоркни тарк этиш масадида бу шаҳардаги Жон Кеннеди аэропортига жўнаб кетди.