Эрон ТИВ раҳбари: босқин муаммоси Фаластинда референдум билан ҳал қилинади
Эрон ТИВ раҳбари Эроннинг демократик ташаббусларини амалга ошириш ва Фаластинда миллий референдум ўтказиш билан Ғарбий Осиёдаги ишғол ва узоқ йиллик можаро муаммоси ҳал бўлиб Фаластиннинг ҳақиқий аҳолиси ўзлари хоҳлаган ҳукуматни белгиллашлари мумкин деб айтди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Эрон ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён БМТ Бош Ассамблеясининг -77-сессия доирасида бўлиб ўтган ҳарбий пактга қўшилмаслик ҳааракатининг Фаластин мавзусидаги йиғилишда сўзлаган нуққида, афсус билан айтганда, халқаро ҳамжамият сукути ва инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг пассив позицияси соясида бутун Фаластин аянчли шароитга дуч келмоқда. Фаластин халқи эса Исроил режимнинг босқинчилик, экспансианизм ва шафқатсиз сиёсатининг ғайриинсоний ва чидаб бўлмас шароитларини ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ бошдан кечирмоқда деб қўшимча қилди.
Эрон ТИВ раҳбари ўз сўзларида сионистик режим апартеид сиёсати соясида Фаластин халқининг асосий ҳуқуқлари , жумладан яшаш ҳуқуқи, сукут ҳақи, меҳнат қилиш ҳуқуқининг бузилиши ҳолатлари ва аҳоли пунктларини қуришнинг янги тўлқини, мажбурий миграция, мол-мулк мусодараси ҳамда боғлар ва қишлоқ хўжалиги ерларининг вайрон бўлиши, фаластинликлар болалар ва ёшларнинг ҳибсга олиниши кундан-кунга ортиб бормоқда деб аниқлик киритди.
Абдуллоҳиён шунингдек Исроил режимининг босқинчи режими халқлар жамоатчилиги орасида ҳар қачонгидан ҳам жиноий ва апартеид режим сифатида танилган. Сўнгги йилларда муҳим халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан Исроилнинг инсон ҳуқуқларини қоралашнинг катта тўлқини бўлди ва бу ташкилотларнинг аксарияти сионистик режимни апартеид намунаси сифатида эълон қилди
Эрон ташқи ишлар вазири Эрон Ислом Жумҳуриятининг нуқтаи назарича, агар ушбу муҳим халқаро ташкилот аъзолари ҳақиқий иродага эга бўлса ва ҳарбий пактга қўшилмаслик ҳарактага аъзо давлатлар бу ҳаракат низомига амал қилсалар, Фаластин халқининг ишғолчиларга қарши ҳуқуқларини бажариш учун зарур имкониятлар мавжуд бўлади деб хулоса қилди.