Ҳазрат Имом Ризо/а/ шаҳодат кунлари муносабати билан барча мусулмонларга тасаллият билдирамиз!
(last modified Tue, 27 Sep 2022 06:14:03 GMT )
сентябр 27, 2022 11:14 Asia/Tashkent
  • Ҳазрат Имом Ризо/а/ шаҳодат кунлари муносабати билан барча мусулмонларга тасаллият билдирамиз!
    Ҳазрат Имом Ризо/а/ шаҳодат кунлари муносабати билан барча мусулмонларга тасаллият билдирамиз!

Ҳазрат Имом Ризо/а/ шаҳодат топган йиллиги остонасида бутун Эрон ислом жумҳурияти айниқса Эрон шимоли- шарқида жойлашган Муқаддас Машҳад шаҳри, имомат ва вилоят осмонининг 8 -чи қуёшини шаҳид бўлган кунида мотамга чўмган

Бугун ҳижрий -қамарий 1444 -чи  йил сафар ойининг 30-чи  куни, милодий ҳисоб билан 2022 йил 27 сентябрь, Ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/ нинг невараларидан бири ва дунёдаги шиа мусулмонларнинг 8- чи имоми Ҳазрат Имом Ризо /а/ шаҳид бўлган кунига тўғри келади.

Ҳазрат Имом Ризо /а/ ҳижрий -қамарий 148 чи йилда Мадина шаҳрида дунёга келдилар ва ҳижрий қамарий 203 -чи йил сафар ойининг сўнгги кунида шаҳид бўлдилар.

 Ҳазрат Имом Ризо /а/ ҳаёти ва имомлик қилган давр  халқни  аҳли байт исмат ва таҳорат хонадонига юз келтириши ҳамда аҳли байт исмат ва таҳорат хонадони эътибори ва таъсирини янада кенгайишининг давраси эди.

Халқни шиаларнинг 8- чи имоми Ҳазрат Ризо /а/га  пайравлик қилиши тобора авж олиши ортидан  Аббосийлар халифаси Маъмун  фитна ва найранг билан ул зотни заҳарлантирди ва Имом Ризо /а/ шаҳид бўлдилар.

 Имом Ризо /а/ шаҳодати йиллиги остонасида исломий Эрон халқи  ҳусейниялар, масжидлар ва Муқаддас Машҳад шаҳридаги ул зотнинг пок ҳарамлари ҳамда Қум шаҳридаги Ҳазрат Маъсума /с/ ҳарамига бориб азодорлик маросимларини ўтказадилар. 

Ушбу муносабат билан кеча чоршанба куни,- кечқурун Эроннинг Муқаддас Машҳад шаҳридаги Ҳазрат Имом Ризо /а/ пок ҳарамлари ва Қум шаҳридаги Ҳазрат Маъсума /с.а/ ҳаармларида ваъз ва хутбахонликнинг анаъанавий маросими ўтказилди.

Эрон телерадиокомпанияси ҳам ушбу қайғули сана муносабати билан барча муъмин-мусулмонларга тасаллият изҳор этади.