Антонио Гуттереш Эроннинг минтақада тинчлик хавфсизликка ҳисса қўшишдаги ролини олқишлади
(last modified Wed, 28 Sep 2022 06:37:34 GMT )
сентябр 28, 2022 11:37 Asia/Tashkent
  • Антонио Гуттереш Эроннинг минтақада тинчлик хавфсизликка ҳисса қўшишдаги ролини олқишлади
    Антонио Гуттереш Эроннинг минтақада тинчлик хавфсизликка ҳисса қўшишдаги ролини олқишлади

БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён билан учрашувида минтақа тинчлиги ва хавфсизлигига ҳисса қўшишдаги муҳим ролини юқори баҳолади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича. кеча Эрон Ислом Республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён  БМТ қароргоҳида ва бу ташкилоти Бош Ассаммблеясининг 77-сессияси доирасида  БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш билан учрашиб мулоқот қилди. Учрашувда санкцияларни бекор қилиши бўйича музокараларга боғлиқ сўнгги ўзгаришар муҳокама қилишди ва бу хусусда фикр алмашилди.

Эрон ташқи ишлар вазири Амир Абдуллоҳиён  учрашувда санкцияларни бекор қилиш бўйича музокараларда катта ютуқларга эришилганини эслатиб, агар АҚШ томони реалистик қарашга эга бўлса келишувга эришиш мумкинлигига ишонамиз деб изоҳлади.

БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш биз ҳар доим келишувнинг барча томонларини қайтаришни қўллаб-қувватлаганимиз ва бунинг тез орада амалга оширишга умид қиламиз деб айтди.

Гуттереш Эроннинг минтақа тинчлиги ва хавфизлигига ёрдам беришдаги муҳим ролини ҳам юқори баҳолаб, учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа мавзулар ҳам муҳокама қилинди.

Эрон ТИВ раҳбари Амир АБдуллоҳиён кеча Нью-йорк шаҳрида БМТ Бош Ассамблеяси раиси Чаба Кроши билан учрашиб Эроннинг БМТ Бош Асссамлеясида катта аҳамият беришини билдириб, мазкур форумнинг жорий йиғилиши халқаро тинчлик ва хавфсизлик соҳасидаги глобал муаммолар юзасидан фикр алмашиш имконияти бўлишига умид билдирди.