Эрон ТИВ раҳбари: Эрон яхши, кучли ва барқарор келишувга эришмоқчи
(last modified Sun, 02 Oct 2022 10:03:51 GMT )
октябр 02, 2022 15:03 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: Эрон яхши, кучли ва барқарор келишувга эришмоқчи
    Эрон ТИВ раҳбари: Эрон яхши, кучли ва барқарор келишувга эришмоқчи

Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён Эрон яхши, кучли ва барқарор келишувга эришиш ниятида деб таъкидлади.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён  Нью-йоркда БМТ Бош Ассамблеяси 77- сессияси доираисда,  " Нью-йорк таймс" газетаси мухбири билан суҳбатда  Эронга нисбатан шафқатсиз санкцияларни бекор қилиш бўйича музокаралар жараёнини тушунириб, агар АҚШ реалист бўлса ва шу босқичда қарор қабул қилишга журъат этса, яхши ва доимий келишувга эришиш мумкин деб изоҳлади.

Эрон ТИВ раҳбари келишувга эришиш мумкинлигини баён этиб, АҚШ томони келишувга эришиш учун керакли иродага эга эканлигини қайта-қайта билдиради ва Эрон ҳам музокаралар давомида келишувни тезлаштириш учун кўплаб ташаббуслар билан чиқди деб эслатди.

Абдуллоҳиён сўзларининг бшқа қисмида, Теҳроннинг Халқаро атом энергияси агентлиги билан ҳамкорлиги ҳақида гапириб,  агентликинг ўзининг техник вазифаларини бажариши керак лекин бу кўпинча сиёсий йўлни танлайди ва ўзини сиёсий тутади деб  аниқлик киритди.

Абдуллоҳиён шунингдек агар МАГАТЭ соф техник ёндашувни қўлласа, Эрон айбловлар ҳал этилишига шубҳа қилмайди деб қўшимча қилди.

Эрон ислом республикаси ТИВ раҳбари  Украинадаги уруш ушбу музокараарда Россиянинг иштироки туфайли ядровий музокараларнинг мураккаблигига таъсир қилдими деган саволга жавобан: Украинада уруш бошланганида, Россия ТИВ раҳбари Сергей Шойгу  Москва давлати  томонларнинг Комплекс ҳаракталарга қайтиши учун тўсиқ бўлмайдиганини эълон қилди ва бундан ташқари Эроннинг Украинадаги уруш борасидаги позицияси аниқ.   Эрон бошиданоқ Украинадаги урушга қарши эканлигини эълон қилди ва Афғонистон, Яман, Ироқ ва Сурияга нисбатан икки томонлама стандартларсиз уни давом эттирди деб эълон қилди.