октябр 05, 2022 10:49 Asia/Tashkent
  • Имом Аскарий /а/нинг шаҳодат топган йиллиги муносабати билан барчаларингизга тасаллият билдирамиз!
    Имом Аскарий /а/нинг шаҳодат топган йиллиги муносабати билан барчаларингизга тасаллият билдирамиз!

Бугун чоршана ҳижрий-қамарий 1444 -чи йил рабеъ-ул аввал ойининг 8- чиси, милодий ҳисоб билан 2022- чи октябрь ойининг 5 -куни ислом азиз пайғамбари, имомат ва вилоят осмонининг 11- чи ёрқин юлдузи ва Ҳазрат Муҳаммад /с/ невараларидан бири Ҳазрат Имом Аскарий /а/нинг шаҳид бўлган йиллигидир.

Эслатиб ўтаимз, Ислом азиз пайғамари с.а/нинг  суюкли невараларидан бўлган Имом Ҳасан Аскарий /а/ ҳижрий -қамарий 260- чи йилнинг  8 чи рабеъ-ул -аввал санасида Ироқнинг Сомиро шаҳрида шаҳид бўланлар.

Шиа мазҳаьидаги мусулмоларнинг 11-имоми Имом Ҳасан Аскарий /а/  ўз падари бузургворларини шаҳид бўлишидан кейин мусулмонларнинг диний ҳидояти ва раҳбарилк масъулиятини  ўз зиммасига олдилар.

Имом Аскарий /а/ охирзамон имоми Ҳазрат Имом Маҳдий /ажж/ нинг падари бузургворларидир. 

Ҳазрат имом Аскарий /а/ ўзининг илм, ахлоқ ва дин мактабида  уламоларни шу даражажа  яхши тарбияладиларки шогирдларидан ҳар бири  турли исломий илмларда буюк асарлар яратиб,  исломий маърифатни кенгайтириш ва  таништиришда йирик ҳисса қўшишди.

29 йил умри давомида Ҳазрат  Имом Аскарий /а/ ҳаёти даврасини 3 қисматга бўлиш мумкин: аввалди босқичи  13 йилдир. Ул зотнинг авалги 13 йил умри Мадинада ўтган. Кейинги давраси эса  имоматга эришганидан олдин 10 йил Сомиро шаҳрида яшашганидир.

Умрлариниг уччинчи давраси  6 йил бўлиб  ул зот ушбу даврда мусулмонларга имомлик қилганлар.

Эрон Ислом республикасининг халқи мамлакатнинг турли минтақаларидаги ҳусейниялар, масжидлар, такялар бошқа диний марказлар, айниқса Эрон шимол-шарқидаги Муқаддас Машҳад шаҳрида жойлашган Ҳазрат Имом Ризо /а/ ҳарамлари ҳамда Қум шаҳридаги Ҳазрат Маъсума /с.а/ зиёратгоҳларида Ҳазрат имом Аскарий /а/ шаҳид бўлган йиллиги муносабатида мотам тутишади ва азодорлик мросимларни ўтказадилар.

Эрон телерадиокомпанияси ҳам ушбу қайғули муносабат билан барча муъмин-мусулмонларга ҳамдардлик билдиради.

Ёрлиқ