Келаси икки йил ичида Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги айирбошлаш икки миллиард долларга етади
(last modified Sun, 09 Oct 2022 10:41:50 GMT )
октябр 09, 2022 15:41 Asia/Tashkent

Эрон ва Ўзбекистон парламенти дўстлик гуруҳи раиси яқин икки йил ичида икки мамлакат товар айирбошлаш ҳажмини икки миллиард долларга етказиш борасидаги саъй-ҳаракатларни маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон парламенти аъзоси парламентдаги Эрон ва Ўзбекистон дўстлик гуруҳи Ғуломризо Нурий Қизилча  журналистлар биан суҳбатида,   Эрон ва Ўзбекистон ҳукуматларида ўзаро муносабатларни чуқурлаштириш бўйича мавжуд бўлган жуда кучли ва мустаҳкам ирода шундан иборатки тахминан бир ой аввал икки давлат ҳокимият органлари ўртасида турли соҳаларда бир қанча меморандумлар алмашилган улардан бири транспорт соҳаси эди деб эълон қилди.

Келгуси икки йил ичида икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми қарийб  500 миллион доллардан 2 миллиард  долларгача ошади. Бу  битимларнинг аксарияти икки мамлакат ўртасида айирбошлаш керак бўлган қуйма товарлардир деб қўшимча қилди Қизилча.

 

 

Ёрлиқ