октябр 10, 2022 18:26 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ матбуот котиби: Эрон ҳар қандай босим ва шантажга қатъий жавоб беради
    Эрон ТИВ матбуот котиби: Эрон ҳар қандай босим ва шантажга қатъий жавоб беради

Эрон Ислом республикаси ТИВ матбуот котиби Эрон томонларнинг айниқса Ғарб ва АҚШнинг янги санкциялар ва босимларини қўллашда бўлган ҳар қандай уринишларига қатъий ва жиддий равишда қарши туради ва ҳар қандай чеклов чораларни ўз вақтида бажаради деб айтди.

Бугун Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний Чофий  мухбирлар билан ҳафталик матбуко анжуманида, Европа давлатларининг  Эронда юз берган сўнгги тартибсизликлар ва Эроннинг Даниядаги  элчихонасига бир вақтнинг ўзига уюштирилган ҳужумга нисбатан позициясини ноанаъанавик эканлигига таъкидлаб,  демокртияни иддао қиладиган,  бошқаларга демократия ўргатишга уринадиган ва фуқаролар билан муносбатда бўлишлари ҳақида маънавий тавсилар бериш дек намоён бўлаётган давлатлар ўзлари ҳужумчи шахсни совуқ қурол билан элчихона иносига кириши, Эрон элчисини таҳдид қилиши ва унга ҳужум қилиши ва элчихона ишчиларида бирини ҳам калтаклашига рухсат берадилар деб эълон қилди.

Эрон ТИВ матбуот котиби Эрон бир неча бор норозилик ва танқидларни тинглашини, мулоқотга ишонишни ва тингловчиларни тинглашини маълум қилган аммо фуқаролар хавфсизлиги ҳимоячиси сифатида тартибсизликлар олдида жим тура олмайди деб қўшимча қилди.

Эрон ташқи ишлар вазирлиги наттоғи, ўз сўзларида  санкцияларни бекор қилиш хусусида ҳам Эроннинг ёндашуви музокаралар йўлига амал қилишда давом этмоқда. Эрон Ислом Республикасининг асосий манфаатларини ўз ичига олган ва Эрон миллати манфаатларини таъмнлайдиган барқарор келишувга эришиш учун музокарлардир деб қайд этди.

Канъоинй шунингдек Ислом Иниқилоби соқчилар корпуси қуруқликдаги қўшинларининг Ироқнинг Курдистон минтақаисдаги қуролли мухолифат ва айирмачи гуруҳлар қарогоҳига ҳужуми ҳақида ҳам гапириб, Эроннинг Ироқнинг Курдистон минтақасидаги қуролли мухолифат ва айирмачи гуруҳлар қароргоҳига зарба бериш ҳаракати халқаро қоидалар ва БМТ низомига асоланиб Эроннинг олдиндан қилган барча ҳаракатининг натижаси эди деб изоҳлади.

Эрон ТИВ матбуот котиби Озарбойжон республикаси ва Арманистон ўртасида яқинда имзоланган келишув ҳақида ҳам Жанубий Кавказ масалаларига келсак, Эроннинг расмий позицияси шуки, ҳар қандай ривожланишда минтақа чегараларини ҳурмат қилиниши керак. Бундан ташқари Эрон давлатар ўртасидаги келишмовчиликларнинг ҳал этилишини олқишлайди деб таъкидлади .

Ёрлиқ