Теҳондаги Эвин йирик қамохонасидаги ёнғин тафсилотлари эълон қилинди
Эроон пойтахти Теҳрон шаҳридаги Эвин қамоқхонасидаги молиявий масалалар маҳкумлари ва ўғрилик содир этган маҳбуслар ўртаидаги можаро ҳуқуқ -тартибот органларининг аралашиши билан тўхтатилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг Эрон суд органига таяниб хабар беришича, кеча кечқурун Теҳрондаги Эвин қамоқхонасининг тадбиркорлик устахонасида молиявий ва ўғриликда айбланган бир қанча маҳбуслар ўртасидаги можародан кейин ёнғин содир бўлди.
Молиявий ва ўғрилик масалалар билан жавобгарликка тортилган маҳкумларнинг тикув цехида содир бўлган ёнғиндан сўнг дарҳол низони назорат қилиш ва тўхтатиш учун қамоқхона ҳуқуқ тартибот кучлари назоратни қўлга олдилар ва қамоқхонада жойлашган ўт учириш бўлими зудлик билан ёнғинни учиришга киришди ва ёнғин учирилди.
Молиявий маҳкумлар ва ўғриликда абйланган маҳбуслар учун 6 ва 7 бўлими ажраилган ва улар ўртасида муштлашув юз берди аммо бу маҳбусларнинг катта қисмини бир-бири билан жанжаллашгани ва можаролари ортидан қамоқхона хавфсизлик кучлари ёрдамида маҳбусларни тарқатиб юборилди.
Бундан ташқари айрим маҳкумлар бўш жойни суиистеъмол қилиб кийим-кечак омборига ўт қўйган.
Расмийлардан бирининг айтишича Эвин маҳбуслари ўртасидаги можарода ҳеч қандай хавфсизлик маҳбуслар қатнашмаган ва асосан хавфсизлик маҳбуслари билан боғлиқ бўлим ўғрилар ва молиявий маҳбуслар учун бўлимларда ажратилган.
Теҳрон шаҳри прокурори Али Солеҳий Эвин қамоқхонасидаги можаронинг Эроннинг айрим шаҳарларида содир бўлган сўнгги тартибсизликларга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Хавфсизлик маҳбуслари билан боғлиқ бўлим алоҳида ва ёнғин ва можаро содир бўлган ўғрилар ва молиявий маҳкумлар бўлимларидан узоқдир деб таъкидлади.
Теҳрон шаҳри ёнғинларни учириш ташкилоти матбуот котиби Сайид Жалол Маликий ҳам Тасним ахборот агентлиги билан суҳбатда Эвин қамохонасидаги ёнғин сабаблари мутахассислар томонидан ўрганилмоқда деб маълум қилди.