Канъоний Чофий: Эрон давлати Европанинг аралашув ҳаракатига жавоб беради
Эрон ТИВ матбуот котиби Ғарб давлатарнинг Европа ва Эрондаги тартибсизликлар бўйича икки стандартли позициясини танқид қилиб, Эрон Ислом Респубилкаси Европанинг аралашув ва интервенсон ҳатти -ҳаракатига жавоб беради деб маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон ТИВ матбуот котиби Носир Канъоний ўтказилган матбуот анжуманида, Франция расмийларининг баёнотлари ҳамда Эроннинг ички ўзгаришларига нисбатан турли ҳатти-ҳааркатлари ва позицияларига жавобан ҳамда Франциядаги ички ўзгаришлар ва норозиликларга ва бу мамлакатдаги яқинда бўлиб ўтган ишчиларни иш ташлашларига муносабат билдириб, уларнинг нуқтаи назаридан "агар Эронда тартибсизликлар юзага келса, бу яхши ва ҳеч қандай қарама-қаршилик бўлмаслиги керак ва агар Европада юз берса у ёмон ва унга қарши кураш керак", деб таъкидлади.
Канъоний ўз сўзларида илгари Европа адабиётида терроризм яхши ва ёмонга бўлинган бўлса, янги шароитда Ғарбнинг сиёсий адабиёти ва хулқ-атворига янги бўлиниш кузатилмоқда ва улар ҳато тартибсизликни ҳам яхши ва ёмон категорияга бўлинмоқда деб изоҳлади.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи шунингдек, инсон ҳуқуқлари масаласида Эронга ҳужум қилишда олдинги сафда турган давлатларнинг аксарияти Эрон халқига қарши кўплаб жиноятлар содир этганликларини жумладан санкция қўллашни таъкидлаб, улар санкциялар қўлаш ҳатто дори харид қилишга санкция қўллашларидан ташқари, террорчи гуруҳлар рўйхатига киритилган террорчиларни мезбонлик қилмоқда деб эълон қилди.
Канъоний Чофий ўзгаришларини кузатиб Ғарбнинг икки стандартли ҳатти-ҳаракатларини кўрганлар хулоса қилишларини таъкидлаб, Эрон ислом республикаси бошқа давлатлар жумладан Эроннинг ишларига аралашаётган давлатларни оқилона бўлишга чақиради деб изоҳлади.
Эрон ТИВ матбуот котиби Эрон давлати санкцияларини бекор қилиш бўйича музокараларни тугаганлигини тан олади-ми деган саволга жавобан санкцияларни бекор қилиш бўйича музокаралар Эрон кун тартибидан олиб ташланмаган ва келишувни қайта тиклаш ва барча томонларнинг қайтиши учун асослар бор, аммо Эрон келишувни кечиктирмайди деб аниқлик киритди.