октябр 18, 2022 11:07 Asia/Tashkent
  • Иброҳим Раисий Уммон султони билан суҳбатда: Эрон халқи АҚШнинг душманлик ҳаракатлари олдида пассив бўлмайди
    Иброҳим Раисий Уммон султони билан суҳбатда: Эрон халқи АҚШнинг душманлик ҳаракатлари олдида пассив бўлмайди

Эрон Ислом республикаси президенти Иброҳим Раисий Уммон султони билан телефон орқали суҳбатида Эрон халқи АҚШнинг душманлик ҳаракатлари олдида пассив бўлмаслиги ва махсус ташаббусга эга эканлигини маълум қилди.

Эрон президенти ва Уммон султони телефон орқали суҳбатида икки мамлакат ўртасидаги турли сиёсий ва иқтисодий соҳалардаги даражасини яхшилашга қаратилган иродасини айтди.

Эрон Ислом Республикаси президенти матбуот хизматининг бугунги хабарига кўра, Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий Уммон султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саъид  билан телефон суҳбатида икки давлатни сиёсий арсасида ўзаро ишонч ва ҳамкорликнинг энг юқори даражасига гувоҳ бўлаётганлигини таъкидлаб,  Теҳрон ва Масқат ўртасидаги турли соҳаларда ўсиб бораётган алоқаларини баҳолади.

Эрон президенти Теҳрон давлатини Масқат билан муносбатларини янада чуқурлаштириш ва диверсификация қилиш хусусидаги қатъийлигига тўхталиб Эрон ва Уммон мамлакатлари ўртасидаги ўзаро алоқалар ва алмашинув жараён ўтган йилгидек давом этишига умид билдирди.

Иброҳим Раисий шунингдек, АҚШнинг Эрондаги тартисизликлар ва  ғалаёнларини қўллаб-қувватлаш ва кучайтиришга нотўғри ҳисоб-китобларга ишора қилиб, АҚШ уларнинг санкциялари Эрон халқини тўхтатиб қўяди деган хом хаёл қилди аммо улар Эрон миллатининг санкциялар қаршисида нафақат тўхтаб қолмай балки ўсиш ва тараққиётда давом этаётганини кўриб Эрон Ислом Респубуликасига қарши фитналар уюштиришга бошлади деб  изоҳлади.

Телефон орқали бу суҳбатда Уммон султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саъид ҳам икки давлат ўртасида эришилган келишувларнинг бажарилишини шахсан кузатиб боришни билдириб, Эрон ва Уммон ўртасидаги  икки томонлама алоқалар келишилгандек ривожланиб бормоқда ва бундан икки халқ ҳам манфаат кўрмоқда деб айтди.

 

Ёрлиқ