Раисий: Эрон давлати Европадаги можарога барҳам беришга ёрдам беришга тайёр
Эрон президенти Эрон давлати Европадаги урушни тугатиш учун барча кенг имкониятларни, жумладан дипломатик соҳада ҳам фойдаланишга тайёрлигини билдирди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом республикаси президенти Сайид Иброҳим Раисий кеча Польша президенти Анжей Дуданинг телефон қўнғироғига жавобан, Эроннинг Европадаги урушда қатнашаётган ҳар икки томон билан алоқаларни тарихий ва кенг қамровли эканлигига ишора қилиб, Теҳроннинг позицияларига оид айрим ҳужжатсиз даъволарни рад этиб уни Ғарб давлатларининг хусусан АҚШнинг Эрон Ислом республикасига қарши олиб бораётган ғаразли сиёсат натижаси эканлигини таъкидлаб, Европада уруш бошланганидан бери Эроннинг аниқ позицияси можаро ва урушга қарши бўлган деб эълон қилди.
Эрон президенти АҚШ ва баъзи Европа давлатлари томонидан Садом орқали йўлга қўйилган Эрнга қарши юклатма 8 йиллик зарарли урушни эслатиб, ҳеч бир давлат Эрон каби урушга қарши позицияга эга эмас бироқ Эрон ислом режимпубликаси урушни тугатиш учун барча кенг имкониятларни жумладан дипломатик соҳада ҳам фойдаланишга тайёр деб қўшимча қилди.
Иброҳим Раисий Эроннинг иккинчи жаҳонн уруши даврдаги польшалик қочқинларга мезбонлик қилишини икки халқ ўртасидаги муносабатлардаги муҳим босқичларидан бири сифатида таърифлади ва Эрон халқининг мазлумлар ёнида бўлиш борасидаги қарашлари ва стратегиясини кўрсатишини баён этиб, ҳозирги вазиятда Теҳрон ҳам Варваша ҳам тегишли ечимларни тақдим этиш орқали иқтисодий ва тижорий ҳамкорлик даражасини яхшилашга интилиши керак деб аниқлик киритди.
Польша мамлакати президенти Анджей Дуда Варваша ва Теҳрон ўртасидаги узоқ йиллик дўстона муносабталарга тўхталиб Эрон халқининг иккинчи жаҳон уруши давридаги польшалик қочқинларга нисбатан меҳмондўстлиги икки халқ ва мамлакат ўртасидаги дўстлик чуқурлигидан далолат эканлигини айтиб, Польша давлати Эрон халқининг меҳмондўстлиги ва альтруизмини олқишлайди деб изоҳлади.
Польша президенти ҳам Эрон Ислом республикаси ҳар доим дунёда тинчлик ва барқарорликни кенгайиши ва мустаҳкамлашга интилиб келганини таъкидлаб, Эрон ва Польша давлатлари ўртаисдаги ҳамкорлик даражасини икки томонлама ва халқаро соҳаларда яхшилашга чақирди.