Эрон ва Сурия ТИВ раҳбарлари телефон орқали суҳбатлашди
(last modified Sun, 23 Oct 2022 12:22:52 GMT )
октябр 23, 2022 17:22 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Сурия ТИВ раҳбарлари телефон орқали суҳбатлашди
    Эрон ва Сурия ТИВ раҳбарлари телефон орқали суҳбатлашди

Эрон Ислом Республикаси ва Сурия ташқи ишлар вазирлари айрим икки томонлама масалаларни ҳамда минтақавий ва халқаро майдондаги томонларни қизиқтирган масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Бугун Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён  Сурия ТИВ раҳбари Файсал Миқдод билан телефон орқали суҳбатда Эрон Ислом Республикасининг ислом олами масалалари, айниқса Фаластин масаласига нисбатан принсипиал ва мантиқий позицияларини давом этишини  ва ва қаршилик жабҳа ва Сурия ҳукумати ва халқини қўллаб -қувватлашини таъкидлади.

Эрон ТИВ раҳбари  сиёсий босимлар ва таблиғотлар  Эрон миллати ва ҳукуматининг шараф ва мустақиллик ва тараққиёт йўлидан бориши, минтақадаги давлатларнинг барқарорлиги ва хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш, хорижликларнинг аралашувига қарши туриш қарорига безовталикни  келтириб чиқармади ва Эрон халқи ҳушёрлик билан душманнинг фитнасини барбод қилди деб қўшимча қилди.

Сурия ташқи ишлар вазири Файсал Миқдод инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувваташ баҳонаси билан Сурияга чет эл аралашувининг аччиқ натижаларига ва сионистик режим ва унинг тарафдорларининг Сурия ҳукумати ва халқига қарши фитна уюштириш ва инқироз яратишдаги мувафаққиятсиз тажрибасига тўхталиб, улар  мустақил  давлат жумладан Эрон ислом республикасига қарши фитна уюштиришга интилмоқда деб эълон қилди.

Сурия ташқи ишлар визири  АҚШ ва Ғарб давлатлари ривожланган ва мустақил исломий мамлакатларга тоқта қилмайди ва АҚШ ва унинг иттифоқчилари Сурия, Ироқ  Афғонистонда нима қилганини ҳам кўради деб таъкидлади.

Эрон Ислом Республикаси ва Сурия ТИВ раҳбарлари икки томонлама муносабатлар, хусусан иқтисодий ва тижорат соҳаларида ривожланишига урғу берди.